Сираджев Салохиддин Негматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Рақамли таълим ресурслари асосида талабаларни ахборотларни моделлаштиришга ўргатиш методикасини такомиллаштириш (Рақамли ахборот технологиялари фани мисолида), 13.00.02- Таълим ва тарбийа назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5165.
Илмий раҳбар: Некбоев Хуршид Холёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Узоқов Зоир Узоқович, физика-математика фанлари номзоди, доцент; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим ресурсларини асосида ахборотларни моделлаштиришга ўргатишнинг асосланган методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар муҳитида ахборотларни моделлаштириш тизимининг мазмуний-мантиқий тузилмаси ахборотларни идентификациялаш ва классификациялаш категориялари алоқадорлигини виртуаллаштиришнинг динамик трансляция ва паравиртуализация йўналишлари билан мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ахборотларни моделлаштиришда намойиш намуналари бўлмиш графалардан фойдаланишнинг компютерли моделни яратиш, компютерли моделдан алгоритмни аниқлаш ва алгоритмни бажариш каби асосий босқичлари предметли, ахборот ва виртуал моделларнинг консептуал ва прагматик алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника ихтисослиги талабаларини ахборотни моделлаштиришга ўргатиш моделининг ташкилий-мазмунли блоки ахборотларни моделлаштириш триадаси компонентлари узвийлигида масаларни ечишнинг блок схемалари ҳамда экспоненсиал алгоритмларини таркибий, мантиқий ва семантик таҳлил қилиш ва виртуал белгили тизимлар ўртасида трансляцияни амалга ошириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар учун тақдим этилаётган ахборотларни моделлаштириш методикаси визуал тарзда графаларда ахборотларни моделлаштириш ва даражали ахборот моделининг формаллашган тавсифларини қуриш тизимига мантиқий-математик тиллар ҳамда императив парадигмаларни виртуаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни ахборотларни моделлаштиришга ўргатиш компетентлигини шакллантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
рақамли технологиялар муҳитида ахборотларни моделлаштириш тизимининг мазмуний-мантиқий тузилмаси ахборотларни идентификациялаш ва классификациялаш категориялари алоқадорлигини виртуаллаштиришнинг динамик трансляция ва паравиртуализация йўналишлари билан мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган маълумотлардан “Рақамли ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 11-августдаги 315-буйруғи билан тасдиқланган). Натижада рақамли таълим ресурсларини асосида ахборотларни моделлаштиришга ўргатишнинг назарий тайёргарлик жараёнини такомиллаштиришга эришиилган;
ахборотларни моделлаштиришда намойиш намуналари бўлмиш графалардан фойдаланишнинг компютерли моделни яратиш, компютерли моделдан алгоритмни аниқлаш ва алгоритмни бажариш каби асосий босқичлари предметли моделлар, ахборот моделлари ва виртуал моделларининг консептуал ва прагматик алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир тавсияларидан 2021-2022-йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтинг “Ўзбекистон олий талим муассасаларида таҳсил олаётган Қашқадарё ёшларининг “э-Портфолио” платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2023-йил 3-августдаги 04-3307-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа талабаларнинг ахборотларни моделлаштиришга оид кўникмаларини рақамли таълим ресурслари асосида такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган;
талабалар учун тақдим этилаётган ахборотларни моделлаштириш методикаси визуал тарзда графаларда ахборотларни моделлаштириш ва даражали ахборот моделининг формаллашган тавсифларини қуриш тизимига мантиқий-математик тиллар ҳамда императив парадигмаларни виртуаллаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Техник тизимларда ахборот технологиялари фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари масалалар тўплами” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 17-июлдаги 314-буйруғи билан тасдиқланган). Натижада, мазкур услубий таъминот орқали олий таълим муассасаларида рақамли таълим ресурсларини асосида ахборотларни моделлаштиришга ўргатишнинг сифати ва самарадорлиги оширилган.