Сафарова Моҳидил Ахмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped1010.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Раҳматова Феруза Абулқосимовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш имкониятлари трансформация парадигмасини ўзгариши контекстида пайдо бўлган эмпирик ва назарий ривожлантитриш шарт-шароитларнинг иерархик даражасини факторли аниқлаш ҳамда тармоқли таълим майдонида ижодий фаоллик траекториясини босқичма-босқич ошириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий малакаларини ривожлантириш технологияси ахборотга сезгирлик ҳислатларини ривожлантиришга қаратилган ижодий-фаолиятли педагогик-ишчан муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда педагогик-фаол жараёни субектлари индивидуаллигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш мезонлари қадриятли-мотивацион, дидактик-услубий, миқдорий ва сифат параметрларининг ўзгаришларини уйғунлигини ҳамда мантиқий-мазмунли ва модулли босқичларини таʼлим жараёнига изчил интеграциялашувини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш модели шахсга ёʻналтирилган таʼлим субектларининг ўзаро таъсир даражасининг ҳақиқий ва потенсиал, реал ва нореал омиллари ўртасидаги муносабатларнинг педагогик жиҳатларини таҳлилий аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари трансформация парадигмаси ўзгаришлари контекстида пайдо бўлган эмпирик ва назарий ривожлантитриш шарт-шароитларнинг иерархик даражасини тармоқли таълим майдонида аниқлаштириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-046 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчилари малакасини ошириш тизими ўқув-методик таъминотини бойитилиши имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий малакаларини ривожлантириш технологияси ахборотга сезгирлик ҳислатларини ривожлантиришга қаратилган ижодий-фаолиятли педагогик-ишчан муҳитни босқичма-босқич яратиш ҳамда педагогик-фаол жараёни субектлари индивидуаллигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-046 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-методик компетенсияларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш мезонлари қадриятли-мотивацион, дидактик-услубий, миқдорий ва сифат параметрларининг ўзгаришларини уйғунлигини ҳамда мантиқий-мазмунли ва модулли босқичларини таʼлим жараёнига изчил интеграциялашувини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-046 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Она тили ўқитиш методикаси” фанидан ўқув-услубий мажмуасини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий малакаларини ривожлантириш модели шахсга ёʻналтирилган таʼлим субектларининг ўзаро таъсир даражасининг ҳақиқий ва потенсиал, реал ва нореал омиллари ўртасидаги муносабатларнинг педагогик жиҳатларини таҳлилий аниқлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи асосида берилган 375-046 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий-методик компетентлигини ривожлантиришнинг электрон ахборот таʼминотини бойитиш имкони яратилган.