Тўраева Лайло Омоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фолклорида деҳқон образи ва деҳқончилик талқини”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2794.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Раҳматов Йўлдош, филология фанлари доктори (DSc); Ачилов Насим, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фолклорида деҳқончилик билан боғлиқ қўш, ўрим, ҳўп (хирмон), зироатчилик, боғдорчилик, полизчилик, толачилик, қўриқчилик қўшиқларининг ҳамда табиат, аграр, ҳосилдорлик култларига ишончни ифодаловчи аграр маросимлар ва тақвим фолклорининг поетикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фолклорида деҳқончилик мавзусининг табиат, аграр, ҳосилдорлик култларига ишонч асосида пайдо бўлгани, поетик вербаллашувга эришгани, деҳқон маросимлари ва тақвими фолклори яратилгани ҳамда деҳқончилик тақвим рамзлари, деҳқончиликка алоқадор атама ва предметлар поетик ифодаси, деҳқон шахси, сифатлари, руҳияти, турмуш шароити бадиий тасвирига оид хусусиятлар асосланган;
ўзбек фолклори ҳамда адабиётида деҳқон ва деҳқончилик касби таърифи қадимдан анъанавий ёритиб келинаётгани, меҳнат фолклорининг қишлоқ //шаҳар ва деҳқон // ишчи репертуарига бўлиниш даври, сабаблари, бунда қўшиқ поетикасида йўл қўйилган бузилишлар кўрсатиб берилган;
ўзбек фолклорида деҳқон қўшиқларини қўш, ўрим, ҳўп қўшиқларидан ташқари зироатчилик, боғдорчилик, полизчилик, толачилик ва қўриқчилик қўшиқлари ҳам ташкил қилиши, уларнинг ўзига хос образлари, ритмик-композицион қурилиши, лингвопоетик белгилари, анъанавий ва замонавий образлари борлиги исботланган;
деҳқончиликка оид “Мошоба байрами”, “Ҳосил байрами”, “Она буғдой” ёки “Обло барака”, “Қўш солди”, “Қўш оши”, “Ўроқ солди”, “Ёзихонлик”, “Хирмон босди” сингари халқ маросим ва удумларининг вербал компонентлари бадиияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фолклорида деҳқон образи ва деҳқончилик талқинини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек фолклорида деҳқончилик мавзусининг табиат, аграр, ҳосилдорлик култларига ишонч асосида пайдо бўлгани, поетик вербаллашувга эришгани, деҳқон маросимлари ва тақвими фолклори яратилгани ҳамда деҳқончилик тақвим рамзлари, деҳқончиликка алоқадор атама ва предметлар поетик ифодаси, деҳқон шахси, сифатлари, руҳияти, турмуш шароити бадиий тасвирига оид хусусиятлар асосланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 31 мартдаги 17-01/141-сон маълумотномаси). Натижада ишдаги дунё халқларининг жуда кўпчилиги орасида деҳқончилик қадимий касб турларидан бири сифатида шакллантириш, унинг зироатчилик, толачилик, боғдорчилик, полизчилик ва сабзавотчилик, қўриқчилик, қўш ҳайдаш, ўрим, хирмон янчиш турларига мувофиқ фолклор намуналари яратиш имконини берган;
ўзбек фолклори ҳамда адабиётида деҳқон ва деҳқончилик касби таърифи қадимдан анъанавий ёритиб келинаётгани, меҳнат фолклорининг қишлоқ //шаҳар ва деҳқон // ишчи репертуарига бўлиниш даври, сабаблари, бунда қўшиқ поетикасида йўл қўйилган бузилишлар кўрсатиб берилганлиги ҳамда ўзбек фолклорида деҳқон қўшиқларини қўш, ўрим, ҳўп қўшиқларидан ташқари зироатчилик, боғдорчилик, полизчилик, толачилик ва қўриқчилик қўшиқлари ҳам ташкил қилиши, уларнинг ўзига хос образлари, ритмик-композицион қурилиши, лингвопоетик белгилари, анъанавий ва замонавий образлари борлиги исботланганлигига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 31 мартдаги 17-01/141-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек деҳқончилик қўшиқларида деҳқонлар турмуш тарзи ва меҳнат шароити бадиий образлантирилгани ҳамда мотивлаштирилгани мисоллар асосида очиб берилган хулосалар қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихида ҳам деҳқон образи генезиси, деҳқончилик мавзуси талқинида умумтуркий қарашлар билан боғлиқлик борлигини исботлаш, миллий хусусиятларини фарқлаш имконини берган;
деҳқончиликка оид “Мошоба байрами”, “Ҳосил байрами”, “Она буғдой” ёки “Обло барака”, “Қўш солди”, “Қўш оши”, “Ўроқ солди”, “Ёзихонлик”, “Хирмон босди” сингари халқ маросим ва удумларининг вербал компонентлари бадиияти аниқланганлигига оид хулосаларидан “Бухоро” телеканалининг “Наврўз удумлари”, “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” телекўрсатувлари, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари сенарийларида фойдаланилган (“Бухоро” телеканалининг 2022 йил 29 июлдаги 1/165-сон). Натижада кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.