Ашурова Марҳабо Сайфуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3816.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ҳаёт йўли, маънавий-ахлоқий меросининг мазмун-моҳияти, турли илмий-амалий ёндашувлари очиб берилиб, унинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омиллари аниқлаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий фазилатларга доир қарашлари аждодларимизнинг педагогик таълимотлари билан замонавий ёндашувлар “Танқидий фикрлар”, “Фикрий бошқотирма”, “Қора қути”, “Бешинчиси ортиқча”, “Коучинг”, “Инсерт”, “Зара”, “Муаммоли унсурли семинар” каби интерфаол методлар эволюцияси ташкилий, мазмунли, натижа компонентларига оид илғор тажрибалари вербал-мантиқий тарзда очиб берилган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий фазилатларга оид педагогик қарашлари асосида ота-она билан фарзанд, устоз ва шогирд муносабатларини ўзида мужассамлаштирган тарбиявий омиллар орқали талаба-ёшларни касбий тайёргарликга компетенсиявий тайёрлаш натижасида ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда оммавий, гуруҳли ва якка шаклда Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш “Маънавий баркамол авлод – барқарор жамият бунёдкори” тамойили асосида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда Ватанга садоқат, миллий ғурур, бурч ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ҳаёт йўли, маънавий-ахлоқий меросининг мазмун-моҳияти, турли илмий-амалий ёндашувлар ёритилди ва тарбия билан боғлиқ фанларнинг ўқув дастурлари тегишли мавзулари янги маълумотлар билан бойитилиб, унинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларига доир хулосалардан Бухоро давлат университетининг “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022-йилларга мўлжалланган) мавзусидаги инновацион – тадқиқот лойиҳасининг “Ҳусайн Воиз Кошифий меросини ўрганиш жараёнида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 28-декабрдаги 01-04/01-2819-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш ва уларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари такомиллаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий фазилатларга доир қарашлари аждодларимизнинг педагогик таълимотлари билан замонавий ёндашувлар “Танқидий фикрлар”, “Фикрий бошқотирма”, “Қора қути”, “Бешинчиси ортиқча”, “Коучинг”, “Инсерт”, “Зара”, “Муаммоли унсурли семинар” каби интерфаол методлар эволюцияси ташкилий, мазмунли, натижа компонентларига оид илғор тажрибалар “Умумий педагогика (Педагогика тарихи)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-0338-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш асосида таълим-тарбия жараёни сабаб-оқибат қонуниятларига асосан такомиллаштирилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда оммавий, гуруҳли ва якка шаклда Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида талабаларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш “Маънавий баркамол авлод – барқарор жамият бунёдкори” тамойили асосида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда Ватанга садоқат, миллий ғурур, бурч ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга доир тавсиялардан “Умумий педагогика” фанининг “Педагогика тарихи” бўлими ҳамда “Халқ педагогикаси” фанларининг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022-йил 22-сентябрдаги 02/01-01-43-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг шахсий, ахлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий, креативлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган.