Дусчанова Нилуфар Сабирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабиёт дарсларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (халқаро баҳолаш тадқиқотлари мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (адабий таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped486.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Шаҳло Ботирова Исамиддинова, филология фанлари доктори, профессор; Нилуфар Раимова Абдуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида адабиёт дарсларини замонавий педагогик ёндашувлар ва халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабий таълимга замонавий педагогик ёндашувларни татбиқ этишнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари СМАРТ технологияларни адабий таълим жараёнига ўқув ва ёрдамчи адабиётларнинг педагогик имкониятларини ошириш нуқтаи назаридан эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий нутқ кўникмаларини рефликсив ёндашув асосида методик жиҳатдан такомиллаштириш орқали инвариант қўллаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича кўникма ва малакаларини ошириш механизми ўқувчиларнинг ижтимоийлашув векторини уларнинг индивидуал таълим траекториясига уйғунлаштириш ва бадиий матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза қилиш ва хулосалаш кўникмаларини адабий таълимнинг методологик ва дидактик талабларига мувофиқ рефлексив ва тезкор равишда шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларининг универсал модели адабий таълим детерменантларини шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва акмеологик ёндашувларга моделлаштиришнинг универсаллик, нормативлик, илмийлик ва изчиллик тамойилларини таълимий татбиқ этиш ва уларни ташкилий-дидактик жиҳатдан технологик мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларини ташкил этиш методикаси педагогиканинг замонавий парадигмаларини халқаро баҳолаш дастурлари талабларига методик жиҳатдан имплеминтация қилиш ва ўқувчиларнинг коммуникатив ва метакогнитив компетенсияларини адабий таълим тамойилларига мувофиқ шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабиёт дарсларини замонавий педагогик ёндашувлар ва халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
СМАРТ технологияларни адабий таълим жараёнига ўқув ва ёрдамчи адабиётларнинг педагогик имкониятларини ошириш нуқтаи назаридан эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий нутқ кўникмаларини рефликсив ёндашув асосида методик жиҳатдан такомиллаштириш орқали инвариант қўллаш асосида аниқлаштирилган адабий таълимга замонавий педагогик ёндашувларни татбиқ этишнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари, ўқувчиларнинг ижтимоийлашув векторини уларнинг индивидуал таълим траекториясига уйғунлаштириш ва бадиий матн билан ишлашда тушуниш, қўллаш, мулоҳаза қилиш ва хулосалаш кўникмаларини адабий таълимнинг методологик ва дидактик талабларига мувофиқ рефлексив ва тезкор равишда шакллантириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича кўникма ва малакаларини ошириш механизмига оид таклиф ва тавсиялардан Хоразм, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги умумтаълим мактабларида адабий таълим жараёнини замонавий педагогик ёндашувлар асосида ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 -йил 10-апрелдаги 01/11-01/1-237-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишлар жараёни методик жиҳатдан тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга хизмат қилган;
адабий таълим детерменантларини шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ва акмеологик ёндашувларга моделлаштиришнинг универсаллик, нормативлик, илмийлик ва изчиллик тамойилларини таълимий татбиқ этиш ва уларни ташкилий-дидактик жиҳатдан технологик мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган адабиёт дарсларининг универсал модели, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенсияларини ПИСА халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришга қаратилган интерфаол амалий машғулот ишланмаларига доир назарий хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 18-апрелдаги 192/1-сон далолатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт дарсларини замонавий педагогик ёндашувлар асосида ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
педагогиканинг замонавий парадигмаларини халқаро баҳолаш дастурлари талабларига методик жиҳатдан имплеминтация қилиш ва ўқувчиларнинг коммуникатив ва метакогнитив компетенсияларини адабий таълим тамойилларига мувофиқ шакллантириш асосида такомиллаштирилган адабиёт дарсларини ташкил этиш методикаси, ПИСА халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича кўникмаларини синфдан ташқари машғулотлар жараёнида шакллантириш технологияси борасидаги хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган Ал-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний,миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги амалий фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023- йил 18- апрелдаги 192/1-сон далолатномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида адабиёт дарслари фанларини интеграциялаш асосида ўқитишнинг амалий механизмлари бўйича илмий асосланган хулосаларни кенг ўқитувчилар оммасига етказишга хизмат қилган.