Очилдийев Кахрамон Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сулфидли мис бойитмаларини еритиш печларида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01–“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив елементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Т3103.
Илмий раҳбар: Хасанов Aбдурашид Солийевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат тйехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, ДСc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Норхуджайев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Самадов Aлишер Усманович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади:
сулфидли мис бойитмаларини еритиш печларида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва мис ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шлакдаги магнетит миқдорини камайтириш учун таркибида углерод ва олтингугурт сақлаган тикловчи-сулфидловчи композициянинг кимёвий таркиби асосида суюқ конвертор шлакини қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;
олтингугуртли бирикма ва клинкер аралашмаси иштирокида конвертор шлакини яллиғ қайтарувчи печда комплекс қайта ишлаш асосида шлак билан чиқиб кетадиган мис миқдорини камайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
йириклиги 20-25 мм бўлган олтингугуртли бирикма ҳамда ўлчами 10-15 мм бўлган клинкер аралашмасини қўллаш орқали суюқ конвертор шлакидаги магнетитни самарали парчалаш усули ишлаб чиқилган;
яллиғ қайтарувчи печининг шлак чиқадиган туйнуги баландлигини қисман ўзгартириш ҳисобига шлакдаги миснинг миқдорини камайтириш технологияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сулфидли мис бойитмаларини еритиш печларида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Яллиғ қайтарувчи печда қайта ишланадиган конвертор шлакидаги магнетитнинг (Фе3О4) миқдорини камайтириш учун шлакни олтингугуртли бирикма ва клинкер аралашмаси билан қайта ишлаш технологияси жорий қилинган (“ОКМК” AЖ нинг 12 январ 2023 йилдаги № 63-03 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида шлак таркибидаги магнетитнинг миқдори 6 % га камайишга еришилган.
Олтингугуртли бирикма ва клинкер аралашмаси ёрдамида суюқ конвертор шлакини дастлаб металлургик ковшда қайта ишлаб, сўнг уни яллиғ қайтарувчи печида миссизлантириш технологияси жорий етилган. (“ОКМК” AЖ нинг 12 январ 2023 йилдаги № 63-03 сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида шлак билан миснинг йўқолишини 19,2 % камайтиришга еришилган;
Суюқ конвертор шлаки билан олтингугуртли бирикмаларнинг ўзаро таъсирлашиш юзасини ошириш мақсадида йириклиги 20 – 25 мм бўлган олтингугуртли бирикма ва йириклиги 10 –15 мм бўлган клинкер аралашмаси ёрдамида шлакдаги магнетитни парчалаш, сўнгра уни яллиғ қайтарувчи печида миссизлантириш мобайнида печнинг шлак чиқадиган туйнугининг баландлигини қисман ўзгартириш технологияси жорий қилинган. (“ОКМК” AЖ нинг 12 январ 2023 йилдаги № 63-03 сонли маълумотномаси). Натижада шихтадан миснинг штейн таркибига ўтиш даражаси 0,5-0,6 % га оширилган. Жорий етишдаги маблағ 986 890 000 сўмни ташкил етган.