Худайбердиев Ўлмасжон Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини такомиллаштириш йўналишлари”, 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.PhD/Iqt19.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Чарийев Қурбан Aмирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Рашид Хамдамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамолчилик тармоғи самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш алгоритмлари рақамли иқтисодиёт механизмлари ва технологиялар билан боғлиқ омилларни жорий етиш шароитига мос такомиллаштирилган;
гўшт ва сут йетиштирувчи, уларни қайта ишловчи, хизмат кўрсатувчи ва сотувчи субйектлар ўртасида қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ташкилий-таркибий ва бошқарув тузилмаси асосланган;
қорамолчилик хўжаликларига ихтисослашган хизматлар кўрсатувчи ҳудудий ахборот-таҳлил ва маслаҳат Марказларини ташкил етиш асосланган ва уларнинг намунавий ташкилий-бошқарув тузилмаси ишлаб чиқилган;
республикада пахта, дон, полиз маҳсулотлари ва озуқа екинлари йерлари ҳажми ва қорамоллар бош сонининг ўзгариш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда економетрик моделлар ёрдамида гўшт-сут маҳсулотлари миқдори бўйича 2030-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқот жараёнида республикамиз қорамолчилик тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган қуйидаги муҳим натижалар бевосита амалиётга татбиқ етилган, жумладан:
қорамолчилик маҳсулотлари йетиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва унга таъсир етувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда қорамолчилик тармоғи ва хўжаликлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими, уларни ҳисоблаш алгоритмларини рақамли иқтисодиёт механизмлари ва технологиялар шароитига мос такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жорий етилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги №356-198-сон грифи). Натижада, қорамолчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш орқали истиқболда чорвачилик хўжаликларини барқарор ривожлантириш имкониятларини яратади.
қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил етиш ва ривожлантиришнинг зарурияти, уларнинг илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган ташкилий-таркибий ва бошқарув тузилмаси бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизим ташкилотлари фаолиятига жорий етилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023-йил 31-январдаги 02/23-171-сон маълумотномаси). Натижада, қорамолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш тизимидаги корхоналарнинг даромадларини 15-20 фоизга, сут-гўшт маҳсулотларини йетиштириш ҳажмини 25-30 фоизга ошириш имконини беради.
республика даражасида қорамолчиликни ривожлантириш ва тармоқ маҳсулотларини йетиштиришнинг економетрик моделларни қўллаш асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан чорвачиликни ривожлантириш дастурларида фойдаланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023-йил 31-январдаги 02/23-171-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга бориб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида яратиладиган ялпи товар ва хизматлар ҳажми 2019-йилга нисбатан 2,4 баробарга ўсиб, 1528,9 трлн. сўмга йетиши имконияти яратилади.
ҳудудий ахборот-таҳлил ва маслаҳат Марказларини ташкил етиш зарурияти ва уларнинг намунавий ташкилий-бошқарув тузилмаси бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари фаолиятига жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018-йил 5-октябрдаги 03/021-1371-сон маълумотномаси). Натижада, маркетинг ва реклама, бозор конюнктураси ва ташқи бозор сегментлари фаолияти бўйича ахборот-маслаҳат таъминоти хизматларини ташкил етиш, деҳқон ва фермер хўжаликлари жорий режаларини ишлаб чиқиш, йетиштирган маҳсулотларини сотиш бозорларини аниқлаш, инновацион техника ва технологияларни жорий етиш ҳисобига уларнинг даромадларини 10-15 фоиз ошириш имконини берган.