Сайт тест режимида ишламоқда

Кенжаев Тимур Исомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси: қиёсий-хуқуқий таҳлил”, 12.00.12 - Коррупция муаммолари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu395.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Баходир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Хайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш механизмларини аниқлаш, муаммолар ва ривожланиш истиқболларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси самарадорлигини таъминлаш, шунингдек ушбу йўналишдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида ваколатлар берилиши лозимлиги асослантирилган;
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш зарурати асослаб берилган;
қонунчилик даражасида, хусусан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда “коррупцияга қарши экспертиза” тушунчасининг аниқ белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
давлат органларининг қонун ижодкорлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш механизми сифатида коррупцияга қарши мустақил, илмий экспертиза институтини миллий даражада жорий этиш зарурияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот мобайнида олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилди:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги тўғрисида”ги ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 29 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сон Фармонининг олтинчи ва учинчи хатбошининг тегишли 3- ва 11-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2020 йил 24 августдаги 30/8-22-63-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг тадбиқ этилиши коррупцияга қарши экспертиза институтининг янада ривожланишига туртки берди, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг шу соҳадаги вазифалари ва фаолият йўналишларини кенгайтиришга хизмат қилган;
“коррупцияга қарши экспертиза” тушунчаси таърифини қонун ҳужжатларига киритиш зарурати тўғрисида таклиф “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 1-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 1-10/1-286/8-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш юқорида қайд қилинган тушунча таърифини норматив-ҳуқуқий ҳужжат даражасида муҳрлаш имконини берган, бу эса мазкур соҳадаги энг муҳим масалага ойдинлик киритган;
Ўзбекистон Республикасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши мустақил экспертизадан ўтказиш институтини жорий қилиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрда имзоланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5263-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 1-10/1-287/8-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари, шунингдек, жисмоний шахслар – мустақил экспертларга коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш имкониятини тақдим этган;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлигига коррупцияга қарши экспертиза ўтказиш ваколатини бериш таклифи  2022 йил 26 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган ҚЛ-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 5 ва 6-моддаларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 8 августдаги 04/2-10/3831-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши давлат экспертизасини ўтказувчи субъектлар доирасини кенгайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш