Сайт тест режимида ишламоқда

Усмонова Мунисхон Йўлдош қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Муомала лаёқатидаги нуқсонлар оқибатида тузилган битимни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu536.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Окюлов Оманбай, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонкулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, доцент; Қаландарова Малика Пирназаровна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муомала лаёқатидаги нуқсонлар оқибатида тузилган битимларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кейинчалик муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг ҳомийси қилган даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги асослантирилган;
лицензиянинг бекор қилиниши нотариуснинг ўз касбий фаолиятини бажариш чоғидаги ҳаракатлари ғайриҳуқуқий деб топилганлигини англатмаслиги, бундан нотариал ҳаракатларни суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш ҳоллари мустаснолиги асослаб берилган;
нотариус томонидан қонун ҳужжатларига эмас, балки қонунчиликка мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишнинг шартлиги асослантирилган;
нотариуслар муомалага лаёқатли фуқароларнинг қонун ҳужжатлари талабларига эмас, балки қонунчилик талабларига мувофиқ тузилган ва уларнинг ўзлари нотариусга шахсан тақдим этган васиятномаларини тасдиқлаши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муомала лаёқатидаги нуқсонлар оқибатида тузилган битимни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
кейинчалик муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг ҳомийси қилган даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 121-моддаси 3-қисмининг янги таҳририни  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан 2021 йил 14 октябрдаги 2/2-5-132-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши муомала лаёқатида нуқсони бор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
лицензиянинг бекор қилиниши нотариуснинг ўз касбий фаолиятини бажариш чоғидаги ҳаракатлари ғайриҳуқуқий деб топилганлигини англатмаслиги, бундан нотариал ҳаракатларни суд томонидан ҳақиқий эмас деб топиш ҳоллари мустаснолиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги “Нотариат тизимни тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-602-сон Қонунида инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрдаги “Нотариат тўғрисида”ги ЎРҚ-343-I-сон Қонунининг 154-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши лицензияси бекор қилинган нотариус томонидан расмийлаштирилган битим иштирокчиларининг ҳуқуқларини кафолатлаш имконини беради;
нотариус томонидан қонун ҳужжатларига эмас, балки қонунчиликка мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишнинг шартлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-683-сон Қонунида инобатга олиниб, 1996 йил 26 декабрдаги “Нотариат тўғрисида”ги ЎРҚ-343-I-сон Қонунининг 18-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши қонунчиликка мос келмайдиган битимлар расмийлаштирилишини олдини олишга хизмат қилади;
нотариуслар муомалага лаёқатли фуқароларнинг қонун ҳужжатлари талабларига эмас, балки қонунчилик талабларига мувофиқ тузилган ва уларнинг ўзлари нотариусга шахсан тақдим этган васиятномаларини тасдиқлаши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-683-сон Қонунида инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрдаги “Нотариат тўғрисида”ги ЎРҚ-343-I-сон Қонунининг 18-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши айнан муомала лаёқатига эга бўлган фуқаролар томонидан тақдим этилган васиятномалар нотариуслар томонидан тасдиқланиши лозимлигини белгилаб берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш