Сайт тест режимида ишламоқда

Ғайбуллаев Саидахмадхон Саматхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фахрул-ислом Паздавийнинг «Усул» асарида ҳанафий усул қоидалари таҳлили», 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт. (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Isl40.
Илмий раҳбар: Махсудов Даврон Рустамови,  тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мавжуда Ражабова Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор, Мирзаев Насриддин Мухритдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Усул ал-Паздавий» асарида ёритилган ҳанафийликка хос усулий қоидаларнинг илмий-амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Зайд Дабусий ва Фахрул-ислом Паздавийнинг асарларида ҳанафийлик фиқҳи ва мотуридийлик қарашлари билан мустаҳкамлангани боис мазкур даврдан бошлаб мотуридия калом назариялари ҳанафийлик мазҳабининг ақидавий таълимоти сифатида қабул қилингани ва «ҳанафий-мотуридий» (الحنفي والماتوريدي) бир-биридан ажралмас тушунчага айлангани аниқланган;
«Усул» асарида шаръий матнлар иборасини тўрт турда (Қуръон ва ҳадисдаги сўзларнинг луғавий маноси; сўзлардаги ҳақиқат ва мажоз; ибора баён этилиши; сўзлар далолатига кўра) таснифлаб, ҳар бир турнинг ҳуқуқий тизимдаги даражасини таҳлил этиш амалиёти ишлаб чиқилгани ва тартибга солингани сабаб асар кейинги давр усул ал-фиқҳ адабиётларига услубий андоза вазифасини ўтагани асосланган;
Паздавий суннатни тушунишдаги баҳсларга ечим бериш мақсадида «суннат» (سنة)ни умумий тарзда «суннат ал-ҳуда» (سنة الهدي) ва «суннат аз-заваид» (سنة الزوائد) каби икки турга бўлиб ёритгани, ушбу иккинчи тур одатлар зарурий-диний амал сифатида талқин этилмаслиги очиб берилган;
«Усул» асарида «Таоруз ва таржиҳ» (التعارض والترجيح – «ўзаро ихтилофли деб ҳисобланган ҳадисларни тўғри тушуниш»)га оид қоида ва мезонларни ишлаб чиқилгани натижасида ҳадисларни бир бутунликда тушуниш амалиёти шакллангани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фахрул-ислом Али Паздавийнинг «Усул» асарида ҳанафий усул қоидаларини таҳлил этилишининг ўзига хос хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Абу Зайд Дабусий ва Фахрул-ислом Паздавийнинг асарларида ҳанафийлик фиқҳи ва мотуридийлик қарашлари билан мустаҳкамлангани боис мазкур даврдан бошлаб мотуридия калом назариялари ҳанафийлик мазҳабининг ақидавий таълимоти сифатида қабул қилингани ва «ҳанафий-мотуридий» (الحنفي والماتوريدي) бир-биридан ажралмас тушунчага айлангани ҳақидаги хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган «Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил  26 августдаги 02/415-сон маълумотномаси). Натижада мовароуннаҳрлик олимларнинг ислом ҳуқуқи назариялари шаклланишидаги ўрни ва хизматлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
«Усул» асарида шаръий матнлар иборасини тўрт тур (Қуръон ва ҳадисдаги сўзларнинг луғавий маъноси; сўзлардаги ҳақиқат ва мажоз; ибора баён этилиши; сўзлар далолатига кўра) таснифлаб, ҳар бир турнинг ҳуқуқий тизимдаги даражасини таҳлил этиш амалиёти ишлаб чиқилган ва тартибга солингани сабаб асар кейинги давр усул ал-фиқҳ адабиётларига услубий андоза қабул қилингани хусусидаги илмий хулосалар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган «Сунани Термизий»нинг ва «Нафс риёзати» асарларининг изоҳли таржимаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил  26 августдаги 01-07/138-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида китобхонлар аллома асарлари мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилган;
Паздавий суннатни тушунишдаги баҳсларга ечим бериш мақсадида «суннат» (سنة)ни умумий тарзда «суннат ал-ҳуда» (سنة الهدي) ва «суннат аз-заваид» (سنة الزوائد) каби икки турга бўлиб ёритганига оид илмий хулосалар Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 26 августдаги 02-03/6697-сонли маълумотномаси). Натижада, шаръиатнинг асосий манбаларидан бўлган суннатни тушуниш ва уни тўғри талқин қилиш, ислом тушунчалари моҳияти кенгроқ очиб берилиб, аҳолида диний маданият юксалишига хизмат қилган;
«Усул» асарида «Таоруз ва таржиҳ» (التعارض والترجيح – «ўзаро ихтилофли деб ҳисобланган ҳадисларни тўғри тушуниш»)га оид қоида ва мезонларни ишлаб чиқилгани натижасида ҳадисларни бир бутунликда тушуниш амалиёти шакллангани ҳақидаги илмий хулосалар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган «Абул Уср Паздавий» ва «Алоуддин Косоний» китоблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 26 августдаги 01/161-сонли маълумотномаси). Натижада аҳолининг ҳадисларни тушуниш ва улардан ҳукм олишда маълум мантиқий-изчил тизим мавжудлиги ҳақидаги билимлари ошишига эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш