Сайт тест режимида ишламоқда

Носирова Наргиза Жамолиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти т(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1078. 
Илмий раҳбар: Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли (давлат, ихтисослашган ва тижорат) шакллардаги воситачи экспорт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқарилган товарлар экспорти самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортига ёрдам берувчи воситачи экспорт ташкилотлари фаолияти янги бозорларни ўзлаштириш орқали савдо ҳажмларини оширишга йўналтирилган стратегик харитани ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг воситачи экспорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини баҳолаш услубиёти бевосита ва билвосита экспортни амалга ошириш харажатлари ўзгаришини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
экспорт квоталари ва валюта курсининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ва хизматлари экспорт салоҳиятини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
турли (давлат, ихтисослашган ва тижорат) шакллардаги воситачи экспорт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқарилган товарлар экспорти самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 14 октябрдаги 11/03-15-7292-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт салоҳияти 4,3 фоизга ошган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортига ёрдам берувчи воситачи экспорт ташкилотлари фаолиятини янги бозорларни ўзлаштириш орқали савдо ҳажмларини оширишга йўналтирилган стратегик харитани ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 14 октябрдаги 11/03-15-7292-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт салоҳияти 3,7 фоизга ошган; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг воситачи экспорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини баҳолаш услубиёти бевосита ва билвосита экспортни амалга ошириш харажатлари ўзгаришини ҳисобга олиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 14 октябрдаги 11/03-15-7292-сон маълумотномаси). Ушбу услубиётни амалиётга жорий этилиши натижасида Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг самарадорлик кўрсаткичи 2,2 фоизга ошган;
экспорт квоталари ва валюта курсининг ўзгаришини эътиборга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулот ва хизматлари экспорт салоҳиятини оширишнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таркибидаги корхоналарнинг экспорт фаолиятига жорий этилган (Савдо-саноат палатасининг 2021 йил 14 октябрдаги 11/03-15-7292-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан 2025 йилгача кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш