Сайт тест режимида ишламоқда

Мирсодиқов Абдулла Турсуналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш соҳаси логистик занжирларида харажатларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1141.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Қорриева Ёкутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш соҳаси логистик занжирларида харажатларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш соҳаси логистик занжирлари таркиби умумий ва ихтисослашган ишлаб чиқариш жараёнларига гуруҳланиб, умумий жараёнлар бўйича турдош соҳа ва тармоқлар фаолиятидаги минимал харажатларга таққослаш ҳамда ихтисослашган жараёнлардаги сарфларга тузатиш коэффициентларини татбиқ этиш орқали харажатларни пасайтириш асосланган;
қурилиш соҳаси логистик занжирларидаги рискларни бошқариш жараёнида қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг “рискка нисбатан нейтрал”, “рискка нисбатан эҳтиёткор” ва “рискка мойил” тоифаларини ажратиш орқали логистик занжир иштирокчилари ўртасида рискларни минималлаштиришнинг иқтисодий-математик модели () асосланган;
қурилиш соҳаси логистик занжирларидаги харажатларни оптималлаштиришни моддий, молиявий ва ахборот оқимлари ҳаракатини бошқаришнинг алоҳида тузилмалари концентрациясидан иборат интеграллашган механизмдан фойдаланиш орқали таъминлаш асосланган;
йирик қурилиш корхоналарида бажарилган қурилиш ишлари, бошқарув харажатлари ҳажми, логистика занжири харажатлари ва салмоғининг ўзаро таъсири орқали ифодаланувчи кўп омилли модель асосида 2024 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш соҳаси логистик занжирларида харажатларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш йўналишида олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш соҳаси логистик занжирлари таркиби умумий ва ихтисослашган ишлаб чиқариш жараёнларига гуруҳлаш асосида умумий жараёнлар бўйича турдош соҳа ва тармоқлар фаолиятидаги минимал харажатларга таққослаш ҳамда ихтисослашган жараёнлардаги сарфларга тузатиш коэффициентларини татбиқ этиш орқали харажатларни пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Қурилиш тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 09-06/3191-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш соҳаси логистик занжирларидаги моддий оқимларнинг жисмоний ҳаракати харажатлари қийматини баҳолаш аниқлиги ортган;
қурилиш соҳаси логистик занжирларидаги рискларни бошқариш жараёнида қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг “рискка нисбатан нейтрал”, “рискка нисбатан эҳтиёткор” ва “рискка мойил” тоифаларини ажратиш орқали асосланган логистик занжир иштирокчилари ўртасида рискларни минималлаштиришнинг иқтисодий-математик моделидан () фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Қурилиш тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 09–06/3191-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш соҳаси логистик занжирлари иштирокчилари ўртасида рискларни тақсимлаш орқали логистик занжирларда риск кўрсаткичлари ва умумий риск даражасининг ўзгаришини тавсифловчи белгиланган параметрларга эришилган ҳамда қулай ташкилий-иқтисодий ҳолатга ўтиш аниқлиги 10-12 %га ортган;
қурилиш соҳаси логистик занжирларидаги харажатларни оптималлаштиришни моддий, молиявий ва ахборот оқимлари ҳаракатини бошқаришнинг алоҳида тузилмалари концентрациясидан иборат интеграллашган механизмдан фойдаланиш орқали таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Қурилиш тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 09–06/3191-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик қурилиш корхоналари логистик занжирларида харажатларни бошқариш самарадорлиги 12,0-15,0 %га ортган;
йирик қурилиш корхоналарида бажарилган қурилиш ишлари, бошқарув харажатлари ҳажми, логистика занжири харажатлари ва салмоғининг ўзаро таъсири орқали ифодаланувчи кўп омилли модель асосида ишлаб чиқилган 2024 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан “Қурилиш тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 09–06/3191-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Янги Авлод Қурилиш Инвест” МЧЖ, “Андижон таъмир” ва “Равнақ қурилиш” хусусий корхоналарида логистик занжир харажатлари ҳажми ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омил кўрсаткичларини корреляцион-регрессион таҳлили асосида логистик занжир харажатларини бошқариш стратегиялари ишлаб чиқилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш