Сайт тест режимида ишламоқда

Ғайбуллаев Одил Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестицион салоҳиятни бошқаришни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt889. 
Илмий раҳбар: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Самарқанд иқтисодиёти ва сервиз институти”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инвестицион салоҳиятни бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
самарқанд вилояти инвестицион салоҳиятидан фойдаланишда омиллар таъсирини аниқлашнинг уч босқичли ёндашуви асосида ҳудуддаги инвестицияларни амалга оширишнинг мақбул меъёри (МI=0,65) аниқланиб, жалб этилаётган инвестицияларнинг мазкур меъёрга мувофиқлигини баҳолаш орқали йўналишларини қайта шакллантириш таклифи асосланган;
самарқанд вилояти бўйича ажратиб олинган инвестицион салоҳиятнинг учта ўсиш қутблари ва нуқталари (Марказий-Ғарбий – 6 та, Марказий-Шарқий – 16 та, Жанубий – 9 та) даги етакчи фаолият турларини белгилаб олиш орқали ҳудуддаги инвестициялар самарадорлигини ошириш асосланган;
 ҳудуддаги потенциал ва истиқболли инвесторларнинг «инвестицион мавқеи»ни оширишнинг риск-менежмент стратегияси турли омиллар таъсирида иқтисодий ўсиш қутблари ва нуқталари таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олувчи инновацион-инвестицион сиёсатни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари ҳолати ва таркибини жалб этилаётган инвестиция ҳажми ва таркибига мослигининг мақбул даражасини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестицион  салоҳиятни  шакллантириш ва самарали бошқариш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
самарқанд вилояти инвестицион салоҳиятидан фойдаланишда омиллар таъсирини аниқлашнинг уч босқичли ёндашуви асосида ҳудуддаги инвестицияларни амалга оширишнинг мақбул меъёри (МI=0,65) аниқланиб, жалб этилаётган инвестицияларнинг мазкур меъёрга мувофиқлигини баҳолаш орқали йўналишларини қайта шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Ҳудудларда инвестиция фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги № 06/04-02-32/2672-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида бой табиий-иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш жойларини ташкил қилишда асосида 2021 йилнинг 1-ярмида Самарқанд вилоятига жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажмининг 15,8 фоизга ошиши таъминланган;
самарқанд вилояти бўйича ажратиб олинган инвестицион салоҳиятнинг учта ўсиш қутблари ва нуқталари (Марказий-Ғарбий – 6 та, Марказий-Шарқий – 16 та, Жанубий – 9 та) даги етакчи фаолият турларини белгилаб олиш орқали ҳудуддаги инвестициялар самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Ҳудудларда инвестиция фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги № 06/04-02-32/2672-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида иқтисодиётда ўсиш қутби ва нуқталарининг инвестицион жозибадорлиги таққослаш учун асос сифатида танланган соҳанинг инвестицион жозибадорлигидан 2,3 марта юқори эканлиги тасдиқланган;
ҳудуддаги потенциал ва истиқболли инвесторларнинг «инвестицион мавқеи»ни оширишнинг риск-менежмент стратегияси турли омиллар таъсирида иқтисодий ўсиш қутблари ва нуқталари таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олувчи инновацион-инвестицион сиёсатни шакллантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Ҳудудларда инвестиция фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги № 06/04-02-32/2672-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида 2021 йилнинг 1-ярмида фаолият юритаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг дирекция билан ҳамкорликдаги шартномани узайтириш ҳақида қўшимча аризалари сони 21 фоизга ошган;
ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари ҳолати ва таркибини жалб этилаётган инвестиция ҳажми ва таркибига мослигининг мақбул даражасини таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Ҳудудларда инвестиция фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги № 06/04-02-32/2672-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш натижасида потенциал ва истиқболли инвесторларнинг янги иш ўринлари яратишдаги иштироки 15,8 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялардаги иштироки 16,2 фоизга ошган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш