Сайт тест режимида ишламоқда

Каримов Мухаммадали Абдухолиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда оғиз бўшлиғи гемангиомаларини турли спектрал диапазондаги ИҚ-лазерлар билан даволашнинг солиштирма самарадорлиги», 14.00.21–Стоматология, 14.00.14–Онкология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib575.
Илмий раҳбарлар: Садиков Расул Рустамович тиббиёт фанлари доктори, доцент, Мамарасулова Дилфузахон Закиржановна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02
Расмий оппонентлар: Абдукодиров Абдусалом Абдукодирович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураев Миржалол Дехканович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Грайсвалд Университети (Германия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инфрақизил лазер қурилмасининг турли тўлқин диапазонли нурлари ёрдамида оғиз бўшлиғи гемангиомаларини комплекс даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфрақизил ультрақисқа диапазонли лазер нурлари ёрдамида тўқималарни деструкцияга учратишга асосланган оғиз бўшлиғи гемангиомаларини даволаш усули такомиллаштирилган;
оғиз бўшлиғи гемангиомаларида даволаш натижаларига таъсир қилувчи даволаш тактикасини танлашнинг энг муҳим мезонлари аниқланган;
оғиз бўшлиғи гемангиомалари ва унинг асоратларган турларини даволашда инфрақизил юқориэнергетик диапазонли лазерлар қўллашга асосланган даволаш усули ишлаб чиқилган;
оғиз бўшлиғи гемангиомаларини ташхислаш ва даво тактикасини танлашда ўсманинг ривожланиш босқичини инобатга олган ҳолда даволаш усулини танлашга ёндашув асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда оғиз бўшлиғи гемангиомаларини даволаш ва профилактикаси чора-тадбирларини янада такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
оғиз бўшлиғи гемангиомаларини эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида “Оғиз бўшлиғи гемангиомалари ташхисотининг замонавий йўллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 08-23141 - сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар оғиз бўшлиғи гемангиомаларини эрта ташхислаш ва олдини олишга, касаллик қайталанишини камайтиришга, шу билан бирга ижобий натижаларга эришиш ва беморларнинг амбулатор шароитда даволашга имкон имкон берган;
тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали ва Андижон шаҳар стоматология поликлиникаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 августдаги 08-23141 - сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий этиш оғиз бўшлиғи гемангиомаси билан оғриган беморларнинг стационарда бўлиш муддатининг қисқаришига, қон томир ўсмаларини даволашда чандиқли асоратлар частотасини камайишига, жарроҳлик амалиётини кичик ва аниқ ҳажмда амалга оширишга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш