Сайт тест режимида ишламоқда

Хайдарова Сирануш Эдуардовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир церебрал етишмовчиликда энергия-пластик эҳтиёжларни адекват таъминлаш асослари», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3-4.PhD/Tib300.
Илмий раҳбар: Сабиров Джурабай Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика болалар миллий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01
Расмий оппонентлар: Сатвалдиева Эльмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шестопалов Александр Ефимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот номи: Н.И Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гиперметаболизм-гиперкатаболизм синдроми ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, парентерал ва эрта энтерал овқатлантириш ёрдамида метаболик бузилишларни коррекциялаш асосида бош мия жарохатлари бўлган беморларни интенсив даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак етишмовчилиги синдроми босқичига қараб бош мия жароҳати бўлган беморларда нутритив қўллаб-қувватлашни танлаш мезонлари ва амалга ошириш йўллари, парентерал ва энтерал йўл билан юбориладиган моддаларнинг ҳажми ва таркиби нисбати асосланган;
бош мия жароҳати бўлган беморлар интенсив терапиясида организмнинг асосий гемодинамик кўрсаткичларини яхшилаш ва кислород бюджети бузилишларини бартараф этишга йўналтирилган коррекцияловчи эритмалар ва озуқавий аралашмаларни эрта энтерал инфузия қилишнинг ижобий таъсири исботланган;
жароҳатдан кейинги эрта даврда қўшимча равишда глутаминни вена ичига юбориш оқсил алмашинуви ва азот балансини яхшилаши ва углевод алмашинувига ижобий таъсири исботланган;
бош мия жароҳати бўлган беморларни озиқлантиришга қўшимча равишда фармаконутриентларни киритиш ошқозон-ичак трактининг функционал етишмовчилигини эрта бартараф этиш, эрта энтерал озиқлантириш имконияти натижасида организмнинг кескин ортиб борувчи энергия-пластик эҳтиёжларини адекват таъминлаш тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир церебрал етишмовчиликда энергия-пластик эхтиёжларни адекват таъминлаш асосларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир церебрал етишмовчиликда энергия-пластик эхтиёжларни адекват таъминлаш асосларини оптималлаштиришга қартилган илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ёпиқ бош-мия жароҳати бўлган беморларнинг интенсив терапиясида нутритив қўллаб-қувватлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 майдаги 8н–р/120–сон маълумотномаси). Натижада бош мия жароҳатлари бўлган беморларда фармаконутриентларни қўшимча парентерал ва энтерал қўллаш йўли орқали нутритив қўллаб-қувватлашни оптималлаштириш, стандарт овқатлантиришга солиштирилганда, гиперметаболизм-гиперкатаболизм синдромини тезроқ йўқотишга, энергия танқислигини бартараф этиш, оқсил алмашинуви, ошқозон-ичак тракти фаолиятини тикланишига ёрдам бериш имконини берган;
ўткир церебрал етишмовчиликда энергия-пластик эхтиёжларни адекват таъминлаш асосларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг жарроҳлик, нейрохирургия ва реанимация бўлимлари, Самарқанд давлат тиббиёт институти шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 8н-з/169–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош мия жарохатлари бўлган беморларда нутритив қўллаб-қувватлашни ўтказиш бўйича таклиф этилган тавсиялар метаболик касалликларни ўз вақтида коррекциялаш, шунингдек, организм энергия-пластик эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш имкон бериши билан биргаликда беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш