Сайт тест режимида ишламоқда

Отамурадов Фурқат Абдукаримовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда аноректал нуқсонларнинг мураккаб ва камёб минтақавий шакллари ташхисоти ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш», 14.00.35- Болалар жаррохлиги (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib526.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSс. 04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Козлов Юрий Андреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Алиев Махмуд Муслимович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атакулов Жамшед Останакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси) 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда аноректал мальформациянинг кам учрайдиган минтақавий ва мураккаб шаклларини жаррохлик йўли билан коррекциялаш натижаларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болаларда аноректал ривожланиш нуқсонолари оралиқ ва пастки оқмали яра турларида нуқсонни анатомик шаклининг намоён бўлганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда жаррохлик даволаш усули ишлаб чиқилган (IAP 04995);
болаларда аноректал нуқсонларнинг мураккаб ва камёб минтақавий шакллари ташхисоти ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш орқали аноректал аномалияларда колостомия усули ишлаб чиқилган (IAP 04798); 
болаларда АРМнинг кам учрайдиган минтақавий ва мураккаб шаклларини клиник ўзига хосликлари ва ёрдамчи ташхислаш усуллари  маълумотларни тизимлаштиришда умумий тузилмасида 0,3–6,2%ни, маҳаллий шакллар орасида эса 1,8–28,2% ни ташкил этиши исботланган; 
болаларда аноректал мальформациялар биргаликда кузатиладиган аномалиялар 65,7%, алохидалашган холати – 55,4%, кўп сонли аномалиялар  - 44,6% ҳолатда қайт қилиниши, аномалиялар 26,3%да болаларнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши жаррохлик амалиётидан кейинги функционал ва резидуал бузилишларни оғирлаштирувчи қўзғатувчи омил эканлиги исботланган; 
ёруғлик оптик ва электрон микроскоп ёрдамида жаррохлик амалиёти ўтказилган беморларда аномалияларни анатомик компонентларининг гистоморфологик ўзгаришлар, клиник-морфологик ва морфофункционал  қиёслаш орқали жаррохлик амалиётидан кейинги узоқ даврларда  асоратларни юзага келиш сабаблари ва функционал бузилишлар исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда аноректал нуқсонларнинг мураккаб ва камёб минтақавий шакллари ташхисоти ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда аноректал нуқсонларнинг мураккаб ва камёб минтақавий шакллари ташхисоти ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган  «Болаларда аноректал мальформациянинг кам учрайдиган минтақавий вариантини ташхислаш ва даволаш тактикаси» номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23262-сон маълумотномаси). Натижада болаларда аноректал нуқсонларнинг нозологик шаклларини дифференциациялаш, ташхислаш самарадорлиги ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
клоакал мальформацияни жаррохлик усули билан даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  «Болалардаги клоакал мальформацияни ташхислаш ва даволаш тактикаси» номли  услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23262-сон маълумотномаси).  Натижада клоакал мальформациялардаги ташхислаш ва жаррохлик аралашув натижалари самарадорлигини ошириш имконини берган; 
болаларда аноректал нуқсонларнинг мураккаб ва камёб минтақавий шакллари ташхисоти ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Миллий болалар тиббий маркази болалар жарроҳлиги бўлими Тошкент шаҳар 2-сон болалар жаррохлик клиник шифохонаси, Сурхондарё вилояти вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси режали жаррохлик бўлимларининг шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23262-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши патологияни ташхислаш ва жаррохлик усули билан даволашга такомиллаштирилган тактик ёндошувларни қўллаш натижасида йўлдош нуқсонларни аниқланиш кўрсаткичи 59,5%дан 66,4%гача ортиши, умумжаррохлик асоратлар сони 40,9%дан 22,2% гача, ўлим билан якунланиш ҳолатлари 3,8%дан 0% гача камайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш