Сайт тест режимида ишламоқда

Бурханов Тахир Махамматжоновичнинг
фалсафа доктори (РhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/3339.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси.
Илмий раҳбар: Абдураҳимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжамкулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими ва ҳарбий-педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курсантларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг ҳарбий-педагогик механизмлари ҳарбий хизматчиларга хос индивидуаллик сифатларини шакллантиришга мўлжалланган усулларни фавқулодда вазиятларнинг имитацион машғулотларига киритиш асосида такомиллаштирилган;
курсантларни маънавий-ахлоқий ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ҳарбий тайёргарликнинг сензитив давр хусусиятларини ҳисобга олган концептуал ёндашувлар ҳамда ахлоқий маданият сифатларини мақсадли шакллантиришга йўналтирилган “Маънавий барқарор курсант” портрети компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш модели ўқув ва тарбиявий жараён уйғунлигидаги тарбиявий таъсир муҳитида “Видеотаҳлил”, “Ҳарбий ҳаракатларнинг графикли модели”, рақамли таҳлил каби техноген цивилизациянинг инновацион воситаларидан фойдаланишга асосланган таълимий шакллар ҳамда жисмоний машқлар тизимига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, фалсафий, педагогик-психологик омилларнинг ўзаро алоқадорлиги ва мобиллик, интенсивлик каби модернизацион кўрсаткичлари аниқланган.
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, фалсафий, педагогик-психологик омилларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлашга оид таклифлари “Маданиятшунослик” дарслиги, “Маданиятшунослик” ҳамда “Маънавият асослари” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2022 йил 15-февралдаги 10/263-сон маълумотномаси). Натижада, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари тизимидаги ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-аҳлоқий фазилатларини ривожлантириш компетенциялари такомиллаштирилган;
курсантларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг ҳарбий-педагогик механизмлари харбий хизматчиларга хос индивидуаллик сифатларини шакллантиришга мўлжалланган усулларни фавқулодда вазиятларнинг имитацион машғулотларига амалий-тренинглар шаклида киритишга оид таклифларидан JHBL-30 “Маҳалла ва оила тизими мутахассисларининг оилавий низоларни ҳал қилишдаги амалий компетенцияларини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асослари” мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 8 октябрь 01-09/590-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчилар оилаларида учрайдиган конфликтлар, келишмовчиликлар ва ажримлар билан боғлиқ жиҳатларини ўз вақтида таҳлил қилиш ва бартараф этишнинг вазиятбоп ёндашувларини танлаш ҳамда оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш имкониятлари такомиллаштирилган;
курсантларда маънавий-ахлоқий фазилатларнинг намоён бўлишини баҳолаш мезонлари ҳарбий тайёргарликнинг сензитив давр хусусиятларини ҳисобга олган  концептуал ёндашувлар ҳамда ахлоқий маданият сифатларини мақсадли шакллантириш бўйича методик кўрсатмалар, тренинг машғулотлари ишланмалари Ички ишлар вазирлиги амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 20 ноябрдаги 2/4708-сон маълумотномаси). Натижада, Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари тизимидаги ёш кадрларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини такомиллаштиришнинг самарадорлиги ошган;
олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш модели ўқув ва тарбиявий жараён уйғунлигидаги тарбиявий таъсир муҳитида “Видеотаҳлил”, “Харбий ҳаракатларнинг графикли модели”, рақамли таҳлил каби техноген цивилизациянинг инновацион воситаларидан фойдаланишга асосланган таълимий шакллар ҳамда жисмоний машқлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари, ҳарбий қисм ва бўлинмаларида тадбиқ этилган бўлиб, кундалик хизмат-жанговар ва ўқув фаолиятларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2021 йил 20 октябрдаги 1/3165-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ҳарбий кадрларнинг маънавий камолоти даражаси ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ишларни тизимли ташкил этиш учун маърифий асос бўлиб хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш