Сайт тест режимида ишламоқда

Суюнова Камилла Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt919.
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш асосида уни ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик корхона ва ташкилотларнинг маркетинг тадқиқотларига йўналтирилган сарф-харажатларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича имконини берувчи «Ахборот-таҳлил уюшмаси»ни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, фаолиятини  бошқариш механизми  таклиф этилган;
кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий дастурлар асосида уларнинг инновацион фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини баҳолаш услуби туризм тадбирларини амалга ошириш учун сарфланган ресурсларнинг иқтисодий самарасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
туристик корхоналар фаолиятини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш сарф-харажатларининг пировард самарадорлигини ошириш имконини берувчи ресурсларни туристик объектнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, молиявий ёрдам ҳисобидан олинган соф даромад миқдори, яратилган янги иш ўринлари сони ҳамда соф даромаддан давлат бюджетига  тўланадиган солиқларнинг ҳажмини инобатга олиш асосида тақсимлаш таклиф этилган;
республикада туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга  йўналтирилган молиявий ресурсларнинг инвестициялар ҳажмини оширишга  таъсирини баҳолаш бўйича 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш  механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
туристик корхона ва ташкилотларнинг маркетинг тадқиқотлари сарфларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича «Ахборот-таҳлил уюшмаси»ни ташкил этиш ва унинг фаолиятини бошқариш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга бундай ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19-майдаги 04-18/1770-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кичик тадбиркорлик субъектлари харажатларини тежаш ҳисобидан иқтисодий самара олишнинг қўшимча  имкони пайдо бўлган;
кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг минтақавий дастурлари асосида уларнинг инновацион фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга бундай ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19-майдаги 04-18/1770-сон маълумотномаси). Тақдим этилган таклифлардан фойдаланиш туризм соҳасидаги бюджет харажатларининг ҳар бир сўмига олинадиган иқтисодий самарани  ошириш имконини берган;
туристик корхоналар фаолиятини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш сарф-харажатларининг пировард самарадорлигини ошириш имконини берувчи туристик объектнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ресурсларни тақсимлаш бўйича таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга бундай ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19-майдаги 04-18/1770-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши давлат ва хусусий сектор манфаатларини уйғунлаштириш, уларни бир мақсадга йўналтириш асосида бюджет ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш имконини  берган;
республикада туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга  йўналтирилган молиявий ресурсларнинг инвестициялар ҳажмини оширишга  таъсирини баҳолаш бўйича 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари параметрлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш ИТИнинг 2022 йил 10-майдаги Ич-15-сон буйруғи билан (вазирликнинг 2022 йил 21 июлдаги 04-18/3582-сон хати билан институтга бундай ваколат берилгани тўғрисидаги маълумоти) амалиётга жорий қилинган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 19-майдаги 04-18/1770-сон маълумотномаси). Тақдим этилган прогноз кўрсаткичлари параметрлари туризм соҳасида инвестицион фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга ошириш ишларида фойдаланиш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш