Сайт тест режимида ишламоқда

Файзиева Наргиза Рабимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фойда солиғини иқтисодий ўсишга таъсирини моделлаштириш”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1. PhD/Iqt937.
Илмий раҳбар: Хомидов Сохибмалик Олимович, иқтисодиёт фанлари  бўйича  алсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Тажиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адизов Санжар Рашидович, иқтисодиёт фанлари  бўйича  алсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  фойда солиғини оптималлаштириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсирини  моделлаштириш таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ва фискал сиёсатнинг солиқ юки билан ўзаро боғлиқлигига кўра эконометрик моделлар асосида солиққа тортишнинг оптимал чегаравий қийматларини аниқлаш ёндашуви таклиф этилган;
фойда солиғи ставкаси ва базасининг бюджетга тушумлар ҳажми ва иқтисодий ўсишга таъсирларини моделлаштириш натижалари асосида тадбир-корлик фаолиятининг банк, молия ва телекоммуникация йўналишларида фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклифи асосланган;
фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ўтган солиқ даврининг охирги чорагидан келиб чиққан ҳолда давлат хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқиш ҳамда солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаларини чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқариш таклифи асосланган;
фойда солиғини иқтисодий ўсишга таъсири асосида ЯИМ ҳажмининг 2022-2025 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фойда солиғини иқтисодий ўсишга таъсирини моделлаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ва мамлакатдаги фискал сиёсатнинг солиқ юки билан ўзаро боғлиқлигига кўра эконометрик модел натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тармоқлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож-лантириш дастурларини асослашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 05/17-01/10-01-сон маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш асосида фойда солиғининг 2022-2025 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари шакллантиришнинг аниқлик даражасини янада оширишга хизмат қилган;
фойда солиғи ставкаси ва базасининг бюджетга тушумлар ҳажми ва иқтисодий ўсишга таъсирларини моделлаштириш натижалари асосида ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятининг банк, молия ва телекоммуникация йўналишларида фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тармоқлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини асослашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 05/17-01/10-01-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясига 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизгача ҳамда банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 15 фоизгача туширилишига оид бандни киритиш имконини берган;
фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ўтган солиқ даврининг охирги чорагидан келиб чиққан ҳолда давлат хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқиш ҳамда солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаларини чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тармоқлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 05/17-01/10-01-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларнинг амалиётга жорий этилиши солиқ маъмуриятчилигининг соддалаштирилиши ҳамда такрорий солиққа тортиш ҳолатининг олдини олинишига имкон яратган;
фойда солиғини иқтисодий ўсишга таъсири асосида ЯИМ ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тармоқлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини асослашда  фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 05/17-01/10-01-сон маълумотномаси). Мазкур моделлардан фойдаланиш натижасида фойда солиғи бўйича тушумларнинг ялпи маҳсулотга бўлган таъсир даражаси ва йўналишлари аниқлаштирилишига, унинг асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқилишига хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш