Сайт тест режимида ишламоқда

Рузимуродов Нодиржон Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Навоий вилояти катта ёшдаги аҳолисида COVID-19 кечишининг оғирлик даражасига боғлиқ цитокинлар профили», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib1790.
Илмий раҳбар: Арипова Тамарахон Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Навоий вилояти катта ёшдаги аҳолисида COVID-19 кечишининг оғирлик даражасига боғлиқ цитокинлар профилини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда касалликнинг тез ривожланиши ва клиник кечишининг оғирлик (ўрта оғир, оғир, ўта оғир) даражаси беморларнинг ёши хамда йўлдош (юрак қон-томир, нафас олиш тизими, эндокрин, аутоиммун) касалликлари мавжудлигига тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморлар клиник кечишининг оғир даражасида клиник кечишининг ўрта оғирликдаги беморларга нисбатан яллиғланишга хос ва қарши (IL-1β, IL-2, IL-6, IL-10, IL-17A, MCP-1, VEGF-A,  TNFα) цитокинлар миқдорининг кескин ортиши аниқланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда I ва II турдаги (IFNα, IFNγ) интерферонларнинг синтези касаллик кечишининг оғирлик даражасига қараб ўзгариши, яъни IFNα миқдорининг ўрта оғир ва оғир даражадаги беморларда кескин камайиши ва IFNγ миқдорининг ўрта оғир кечишида ортиши, оғир даражадаги беморларда кескин камайиши аниқланган;
илк бор COVID-19 билан касалланган беморларда, клиник кечишининг оғирлик даражасидан қатъий назар, Д-димер билан IL-1β, IL-6, TNFα, хамда CРО билан IL-1β, IL-6 миқдорлари ўртасидаги тўғри пропорционал (r=0,8) боғлиқлик  ўртача оғирликдаги қараганда юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Навоий вилояти катта ёшдаги аҳолисида COVID-19 кечишининг оғирлик даражасига боғлиқ цитокинлар профилини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
беморларда COVID-19 кечишининг оғирлик даражасига боғлиқ цитокинлар профилини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Навоий вилоятида яшовчи беморларда COVID-19 нинг турли хил кечишида айрим цитокинлар миқдорини аниқлашнинг диагностик аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги 8н-р/1083-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий қилиниши COVID-19 билан касалланган беморларда касалликнинг ривожланиши ва клиник кечишини эрта башоратлашга хизмат  қилган;
аҳолида COVID-19 кечишининг оғирлик даражасига боғлиқ цитокинлар профилини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Навоий вилояти Навоий шаҳар ва Хатирчи туман тиббиёт бирлашмалари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 июндаги  08-17917-сон хулосаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши COVID-19 кечишида цитокинлар профилини аниқлаш касалликнинг оғирлик даражасини эрта аниқлаш, йўлдош касалликлар асоратларини олдини олиш олиб  бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган;

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш