Сайт тест режимида ишламоқда

Шаюсупов Анвар Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қисилган ва инфекцияланган вентрал чурраларни хирургик даволашда янгича ёндашиш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib120.
Илмий раҳбар: Калиш Юрий Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Тешаев Октябр Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: протезли герниопластикани жорий қилиш ва юқори энергияли лазер нурини қўллаш орқали қисилган вентрал чуррали беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқлантирувчи муҳитларда E.сoli ва S.aureus бактерияларининг икки штамми колонияларининг ўсишини ишончли тарзда камайтирувчи, in vitro шароитда нурлантиришда бактерицид таъсирга эришиш учун фокусланмаган режимда юқори энергияли карбонат ангидрид лазерининг оптимал кўрсаткичлари аниқланган;
карбонат ангидрид лазерининг бактерицид, биостимуловчи таъсири сабабли йирингли-яллиғланишли асоратлар пайдо бўлиш частотасини қисқартириши, шу билан бирга пролен тўрга бириктирувчи тўқиманинг ўсиши муддатларини тезлаштиришга, битиш жараёнларининг интенсификациясига кўмаклашиши морфологик тадқиқотлар орқали исботланган;
чурра дарвозаси кичик ўлчамли қисилган кенг ва гигант чуррали беморларда абдоминал гипертензияни юзага келтирмай протез пластикасини амалга оширишга имкон берувчи ташрихдан кейинги ўрта вентрал чурраларни хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
қисилган чурралар пластикасида фокусланмаган лазерли нурлантиришнинг пролен протез фиксацияланган соҳадаги яра асоратларини интраоперацион олдини олиш имкониятларига таъсири экспериментал-морфологик тадқиқотлар натижалари асосида исботланган;
ичак тутилиши ёки қисилган аъзо некрози билан асоратланган қисилган чурраларда полипропилен протезини имплантациясида яра жараёни кечишининг патогенетик хусусиятларига аниқлик киритилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қисилган чурраларни хирургик даволашда тўрли протез ва юқори энергияли лазерли нурланишдан фойдаланиш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ташрихдан кейинги ўрта вентрал чурраларни хирургик даволаш усули”га  ишлаб чиқилган (Ихтирога патент №IAP 04605, 28.11.2012 й.). Таклиф этилган усул чурра дарвозаси ўлчами кичик бўлган қисилган кенг ва гигант чуррали беморларда абдоминал гипертензияни юзага келтирмаган ҳолда протез пластикасини амалга оширишга имкон берган;
ташрихдан кейинги чурраларда қорин олд деворини протезлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ташрихдан кейинги чурраларда қорин олд деворини протезлаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23328-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар ташрихдан кейинги турли шаклдаги вентрал чурраларда протезли герниопластикани амалга оширишга тактик ёндашувларни оптималлаштиришга имкон берган;
қисилган вентрал ва чов чуррали беморларга хирургик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Андижон давлат тиббиёт институтининг клиникаси ва “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”нинг Нукус филиали фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23328-сон маълумотномаси). Герниопластика учун синтетик тўрли протезлар ва юқори энергияли лазерли нурлантириш қўлланилган қисилган чов ва вентрал чуррали беморларни хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш йирингли яра асоратларини 3 баравар камайтиришга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш