Сайт тест режимида ишламоқда

Халмуратова Мухаббат Куралбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош ва бўйин сохасининг кенг кўламли куйиши оқибатларини хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Tib578.
Илмий раҳбар: Каюмходжаев Абдурашит Абдусаломович , тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Мадазимов Мадамин Муминович , тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори; Ибадов Равшан Алиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал Давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: майда қон-томир ва аксиал лахтакларни қўллашнинг тактик-техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали бош ва бўйин соҳасининг кенг кўламли куйиш оқибатларида пластик хирургик аралашувлар натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
торакодорзал ёки курак лахтакларининг қон-томир оёқчаларини курак ости артериясини қўшиш орқали узайтириш бош ҳамда бўйин соҳасининг реципиент қон-томирлари билан “охирини-охирига” туридаги калибри бўйича оптимал анастомозни шакллантиришга имкон бериши ва шу билан, магистрал қон айланиши сақланиб қолиниши эҳтимолини ошириши аниқланган;
микроанастомозларни шакллантиришда уларда тромбозларнинг ривожланишига олиб келувчи техник жиҳатлар сифатида майда чокларни ҳаддан зиёд ортиқча ёки етарлича тортмаслик, шунтларни таранг холда шакллантириш, камераларнинг гофрирланиши, чоклараро оралиқ масофанинг бир хиллигини бузилиши, қон-томир деворларининг барча қатламларини чокда бирлаштирмаслик эканлиги исботланган;
бош ва бўйин соҳаларининг куйишидан кейинги кенг ва чуқур чандиқли деформацияларини лахтакни мустаҳкамлаш босқичида локал ва масофавий ишемик прекондиционирлаш ҳисобига локал қон айланишини яхшиланиши билан тавсифланувчи аксиал лахтаклар билан пластика қилиш усули такомиллаштирилган;
энса қисмидан кесиб олинган қўшимча қарама-қарши лахтакни тикиш йўли билан узайтирилган, озиқлантирувчи оёқчада тери-фасциал дельто-пекторал лахтак шакллантириш орқали бошнинг кенг чандиқли нуқсонларини пластика қилиш усули такомиллаштирилган;
олдиндан тайёрланган тери-фасциал-тоғайли лахтакнинг тажрибавий моделини шакллантиришда трансплантатнинг ҳам юмшоқ тўқимали тузилмаларида, ҳам бевосита тоғай устки қисмида микроциркуляцияни адекват тикланиши билан неоваскулогенез жараёнларининг биргаликда кучайиши исботланган;
биринчи босқичда каркас сифатида аутоқовурғали тоғай имплантацияси билан чакка фасциясидан олинган лахтакни қўллаш ва иккинчи босқичда уни кўтариш хамда қулоқ супраси тузилмаларини шакллантириш билан тавсифланувчи қулоқ супрасининг куйишдан кейинги деформациясини қайта тиклаш усули ишлаб чиқилган;
юмшоқ тўқима-тоғайли комбинацияланган нуқсонларни бир вақтда пластикаси учун имплантацияланган аутотоғай билан озиқлантирувчи оёқчада мураккаб таркибли аксиал лахтакларни қўллаш имкониятига йўналтирилган бош ва бўйин соҳаларининг чандиқли деформацияларини пластика қилиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бош ва бўйиннинг кенг кўламли куйиши оқибатлари бўлган беморларга юқори технологияли хирургик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Бошнинг комбинацияланган юмшоқ тўқима-тоғайли нуқсонларини пластика қилиш усули” такомиллаштирилган (Ихтирога патент №IAP 06522, 30.06.2021 й.). Таклиф этилган усул буруннинг тоғай нуқсони, ёноқ-бурун соҳасининг кенг очиқ нуқсонини бир вақтнинг ўзида пластика қилиш ва мақбул функционал ва эстетик натижага эришиш имконини берган.
“Қулоқ супрасининг куйишдан кейинги чандиқли нуқсонини рекострукция қилиш усули” такомиллаштирилган (Ихтирога патент №IAP 06521, 30.06.2021 й.). Аутоқовурғали тоғай имплантацияси билан олдиндан тайёрланган мураккаб таркибли лахтакларни қўллашнинг таклиф этилган усули реконструкция босқичлари сонини қисқартириш ва қулоқ супрасининг куйишдан кейинги чандиқли нуқсони рекострукцияси натижаларини яхшилаш имконини берган.
бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чуқур ва кенг чандиқли нуқсонларини пластикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги чуқур ва кенг чандиқли нуқсонларини аксиал лахтаклар билан пластика қилиш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23326-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар, васкуляризацияни яхшилашнинг хамда бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги нуқсонлари пластикаси учун аксиал лахтаклар имплантациясининг таклиф этилган усулларидан фойдаланиш пластиканинг реконструктив босқичларининг қўшимча ва умумий сонини, ўзига хос асоратлар ривожланиш частотасини қисқартиришга имкон берган.
бош ва бўйин соҳаларининг кенг кўламли куйиши оқибатлари бўлган беморларга кўрсатиладиган хирургик ёрдам сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 августдаги 08-23326-сон маълумотномаси). Бош ва бўйиннинг куйишдан кейинги нуқсонлари пластикасининг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш ташрихдан кейинги даврнинг асоратларсиз кечиши улушини 64,7%дан 90,4%гача оширишга, қониқарсиз функционал ва эстетик натижалар часотасини 17,6% дан 1,4%гача камайтиришга (p<0,05), шифохонада бўлиш давомийлигини 25,2±8,0 дан 20,7±6,6 кунгача қисқартиришга (p<0,001) ва пластиканинг барча босқичлари умумий давомийлигини 70,2±42,3 дан 43,9±26,6 кунгача камайтиришга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш