Сайт тест режимида ишламоқда

Маматқулов Турсунқулнинг  
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лалмикор ва суғориладиган ерларда экиш учун арпанинг серҳосил, юқори сифатли навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Qx195.
Илмий маслаҳатчи: Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент дaвлaт aгрaр университети, DSc.05/04.03.2022.QХ.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: арпанинг “Абу-Ғофур 20” нави (NAP 00252), “Муштарак” нави (NAP 00251), “Обикор” нави (NАР 00327). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 01-11/2746-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Лалмикор ва суғориладиган ерлар учун ноқулай биотик ва абиотик омилларга чидамли, серҳосил, юқори сифатли арпанинг янги навларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Ўзбекистон Республикасининг лалмикор ва суғориладиган минтақаларида ташқи муҳитнинг ноқулай биотик ва абиотик омилларига чидамли, серҳосил, юқори сифатли навларини яратишда 5542 та тўлдирилган дунё генофондидан ҳамда маҳаллий Унумли арпа нави иштирокида тур ичида оддий жуфт ва мураккаб чатиштириш асосида дурагай комбинациялар олинган;
арпанинг “Абу-Ғофур 20”, “Муштарак” ва “Обикор” навларида эртапишарлик, серҳосиллик, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамли ва касалликларга бардошлилик ҳусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
янги яратилган пивобоп “Абу-Ғофур 20” ва “Муштарак” арпа навлари Республикамизнинг Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари лалмикор ерларининг турли тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мослиги улардан районлашган “Унумли арпа” ва “Лалмикор” навларига нисбатан эрта ва юқори сифатли ҳосил олиниши, бошқа навларга нисбатан 3,5-5,7 ц/га юқори эканлиги, пивобоплик ҳусусиятлари билан бошқа навлардан устунлиги тасдиқланган;
янги яратилган арпанинг “Обикор” нави Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг суғориладиган майдонлари тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мослиги, районлашган “Мавлоно” навига нисбатан 2-7 кунга эртапишарлиги, ҳосилдорлиги 11,2 ц/га, оқсил миқдори 0,4-0,9 % га юқори эканлиги билан бошқа навлардан устунлиги аниқланган;
арпанинг маданий Hordeum vulgare L экма турига мансуб эртапишар, серҳосил, юқори сифатли, касалликларга бардошли “Абу-Ғофур 20”, “Муштарак” ва “Обикор” навлари яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан селекция ютуғига патентлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лалмикор ва суғориладиган ерларда экиш учун арпанинг серҳосил, юқори сифатли навларини яратиш бўйичa олиб борилгaн тaдқиқотлaр нaтижaлари асосида:
арпанинг пивобоп, эртапишар (187-189 кун), ҳосилдорлиги 13,7-26,7 ц/га, 1000 дона дон вазни 59,7-62,7 г, қурғоқчиликка чидамлилиги 95,3%, қишга чидамлилиги 91,8%, экстракт моддаси 76,3%, унувчанлик қуввати 99,2%, касалликларга бардошли бўлган “Абу-Ғофур 20” нави яратилган. Давлат реестирига киритилган “Абу-Ғофур 20” арпа нави Жиззах вилоятида 897 гектар майдонга жорий этилган. “Абу-Ғофур 20” навига ИМА томонидан патент берилган (NAP 00252) (Қишлоқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 24-февралдаги №05/33-04/725-сон мaълумотномaси). Натижада, эртапишар, серҳосил, юқори сифатли, лалмикор ерларда экишга мос, арпа касалликларига бардошли “Абу-Ғофур 20” нави экилган майдонларда ўртача 17,5-22,0 ц/га ҳосил олиниб, 599,2 минг сўм/га иқтисодий самарадорликка эришилган;
лалмикор майдонлар учун арпанинг пивобоп, эртапишар (184-186 кун), дон ҳосилдорлиги 19,9-30,2 ц/га, 1000 дона дон вазни 52,0-56,6 г, қурғоқчиликка чидамлилиги 93,3%, иссиқликка чидамлилиги 85,3%, экстракт моддаси 77,6%, унувчанлик қуввати 99,8%, касалликларга бардошли бўлган “Муштарак” нави яратилган. Янги “Муштарак” арпа нави Жиззах вилоятида 14 гектар майдонга жорий этилган. “Муштарак” навига ИМА томонидан патент берилган (NAP 00251) (Қишлоқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 24-февралдаги №05/33-04/725-сон мaълумотномaси). Натижада, эртапишар, серҳосил, лалмикор ерларда экишга мос, арпа касалликларига бардошли “Муштарак” нави экилган 14,0 гектар майдонда ўртача 19,7 ц/га ҳосил олиниб, 405,6 минг сўм/га иқтисодий самарадорликка эришилган;
суғориладиган майдонлар учун арпанинг ем-хашак учун мўлжалланган, эртапишар (156-158 кун), дон ҳосилдорлиги 32,0-47,9 ц/га, оқсил миқдори 14,6-15,1%,  иссиқликка чидамлилиги 96,0%, қишлашга чидамлилиги 84,5-90,0%, ётиб қолишга чидамлилиги 9,0 балл, гельментоспориоз касаликларига бардошли “Обикор” нави яратилган. “Обикор” арпа нави Жиззах вилоятининг суғориладиган майдонларида 52 гектар майдонга жорий этилган. “Обикор” навига ИМА томонидан патент берилган (NAP 00327) (Қишлоқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 24-февралдаги №05/33-04/725-сон мaълумотномaси). Натижада, эртапишар, ем-хашак йўналишида серҳосил, юқори сифатли, гельментоспориоз касаллигига бардошли “Обикор” нави экилган 52,0 гектар майдонда ўртача 57,0-65,0 ц/га ҳосил олиниб, 1,7 млн. сўм/га иқтисодий самарадорликка эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш