Сайт тест режимида ишламоқда

Самиев Луқмон Найимович
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дарё оқизиқларининг ирригацион тизимларда тақсимоти динамикаси ва бошқариш технологиялари”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.4.DSc/T486.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматилло Қўшаевич, техника фанлари доктори, профессор; Файзиев Хомитхон, техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дарё оқизиқларининг ирригацион тизимларда тақсимоти динамикасини ва бошқариш технологияларини оқизиқларнинг ҳаракат режимини ва фракцион таркибини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарё оқизиқларининг ирригацион тизимларда оқимнинг нотекис ҳаракатини инобатга олган ҳолда, оқим узунлиги бўйича тақсимотининг математик модели ишлаб чиқилган;
ирригацион тизимларда суюқлик оқимнинг ва дарё оқизиқларининг ҳаракат режимларини инобатга олган ҳолда лойқали оқимлар ҳаракатининг математик модели такомиллаштирилган;
ирригацион тизимларда дарё оқизиқлари концентрациясининг оқим узунлиги бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули фракцион таркибини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
гидротехник иншоотларнинг юқори бъефларидаги лойқа чўкиндиларини тозалаш учун ишлаб чиқилган сув ости гидроэлеваторининг конструктив параметрлари сув напорини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
дарё оқизиқларини фракцион таркибини инобатга олиб бошқарувчи тиндиргич конструкцияси такомиллаштирилди ва ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
дарё оқизиқларини ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш технологияларини ишлаб чиқишда фракцион ва кимёвий таркиби орасидаги боғлиқлик корреляцион коэффициенти орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарё оқизиқларининг ирригацион тизимларда тақсимоти динамикаси ва бошқариш методларини ишлаб чиқиш асосида:
очиқ ўзанларда гидротехник иншоотлар таъсирида дарё оқизиқларининг оқим узунлиги бўйича тақсимотини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Миришкор магистрал канали ва Катта Фарғона магистрал каналида жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги 03/27-232-сон маълумотномаси). Натижада нотекис ҳаракат давомида оқим узунлиги бўйича оқизиқларнинг тақсимотини ҳисоблаш имкони яратилган;
гидротехник иншоотларини дарё чўкиндиларидан тозалаш учун гидроэлеваторнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ва конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Сув ости гидроэлеватори» №FAP 00937-2014й). Натижада янги ишлаб чиқилган гидроэлеватор Миришкор каналини оқимнинг энергиясидан фойдаланиб дарё чўкиндиларидан тозалаш ва каналнинг мустаҳкамлигини ошириш имконини берган;
дарё оқизиқларини бошқарувчи иншоот тиндиргичларнинг конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (“Даврий ювилиб турувчи бир камерали тиндиргич” №FAP 00926 - 2014й.). Натижада янги тиндиргич конструкцияси орқали дарё оқизиқларини фракцияларга ажратиш ва майда фракцияли заррачаларни суғориш далаларига юбориш имконини берган;
гидротехник иншоотларнинг юқори бъефнинг қирғоқларидаги лойқа-чўкиндилардан тозалаш учун гидроэлеваторнинг конструктив параметрларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Дарё чўкиндиларининг бошқарувчи гидроэлеватор» №FAP 01293 - 2018й). Натижада янги ишлаб чиқилган гидроэлеватори гидротехник иншоотларни оқимнинг энергиясидан фойдаланиб дарё чўкиндиларидан тозалаш ва иншоот фойдали ҳажмини ошириш имконини берган;
дарё оқизиқларининг оқим узунлиги бўйича бошқаришнинг такомиллашган усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Миришкор магистрал канали, Катта Фарғона магистрал канали (КФК), КФК-Сўх тиндиргичи, Қўқон гидроузели тизимидаги ирригацион каналлардаги гидротехник иншоотларда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги 03/27-232-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг жорий этилиши каналларни лойқа босишдан асраш ҳамда дарё чўкиндиларидан хом ашё ресурси сифатида фойдаланиш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш