Сайт тест режимида ишламоқда

Вафоева Озода Сафоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида ЭЪЛОН

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грунтларни гидромеханик усулда зичлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.09.06– Гидротехника ва мелиорация қурилиши  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2733
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Султанов Тохиржон Зокирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент архитектура ва қурилиш институти, “Гидротехника иншоотлари, замин ва пойдеворлар” кафедраси профессори, т.ф.д. Файзиев Хомитхон, “Республика мухандислик қидрувлари ва лаборатория тадқиқот маркази”   МЧЖ директор ўринбосари, PhD, Назаров Комил Игамбердиевич.
Етакчи ташкилот - Наманган қурилиш – муҳандислик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грунтли гидротехник иншоотлардаги грунтларни гидромеханик усулда зичлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грунтли гидротехника иншоотларида грунтларни гидромеханик усулда зичлашда намлаш учун зарур бўладиган сув сарфининг оптимал миқдорини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
грунтларни гидромеханик усулда зичлаш технологияси бўйича зичланадиган грунтларнинг намлик даражаси ва пластиклик сонига боғлиқ холда грунт қатламининг энг мақбул қалинлик ўлчамларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
грунтларни гидромеханик усулда зичловчи янги қурилманинг техник параметрлари грунт намлигини инобатга олган ҳолда аниқланган ва асосланган;
гидромеханик усулда грунтларни зичлашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Грунтларни гидромеханик усулда зичлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
грунтлардан барпо этиладиган грунтли гидротехника иншоотларини зичлаш технологияси “Сувлойиха” давлат унитар конхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлиги 2021 йил 23-декабридаги ZF22281270 сон маълумотномаси ва “Сувлойиха” ДУК нинг 2021 йил 15 сентябридаги далолатномаси). Натижада, гидромеханик усулда грунтларни зичлигини таъминлашнинг оптимал бўлган грунт намлигининг миқдорини аниқлаш имконияти пайдо бўлган.
грунтни намлаб зичловчи иш жиҳозининг параметрлари “Гидропроект” аксиядорлик жамиятининг Мухандислик қидирув – лаборатория тадқиқот марказида (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлиги 2021 йил 23-декабридаги ZF22281270 сон маълумотномаси ва Гидропроект АЖнинг 2021 йил 29 октябридаги далолатномаси). Илмий изланишнинг натижасида грунтни зичлашда белгиланган сур сарфини таъминловчи ишчи жиҳозининг сув чиқарувчи тешиклар сони, диаметри ва жойлашиш схемаларини аниқлаш имкониятини берган.
гидромеханик усулда грунтни зичловчи янги жихознинг техник параметрлари “Бухоромахсуссувпудрат” МЧЖ да жорий этилди (“Бухоромахсуссувпудрат” МЧЖ нинг 2021 йил 4 ноябрдаги далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги Вазирлиги 2021 йил 23-декабридаги ZF22281270 сон маълумотномаси). Натижада, талаб этиладиган зичликка эришиш учун зичланадиган грунтнинг фаол қалинлиги, иш жихози ва уни ёйилган грунт қатламида бир издан неча марта ўтиши хамда машинанинг юриш тезлиги аниқлашга эришилиб, грунтни зичлаш учун сарф бўладиган ёнилғи мойлаш материаллари 2 баробарчага, ишчи жихоз учун металл сарфи 3 баробаргача кам бўлишига олиб келинган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш