Сайт тест режимида ишламоқда

Сафаева Дилафруз Рузматовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чуқур босма усулида қадоқлаш материаллари (полипропилен) нинг босма-техник хоссаларини тадқиқ қилиш” 05.02.03 –Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар (техника фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2661
Илмий раҳбар: Ешбаева Улбосин Жамаловна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Дилшод Чоршанбиевич техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлардан фойданилган холда полиэтилен плёнкаларнинг юзаларига ишлов бериш йўли билан уларни матбаа жараёнида ўраш-қадоқлаш маҳсулотларини тайёрлаш ва кўп қатламли композицион материал олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матбаа жараёнида ўраш-қадоқлаш маҳсулотларини тайёрлаш мақсадида махаллий полипропилендан фойдаланиб кўп қатламли композицион материаллар олиш усуллари полимер материаллар юзасини металлаштириш ва фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
полимер плёнка полипропиленга 12 кВт, полиэтиленга 10 кВт тожли разрядли қийматлар берилганда уларнинг адгезион хоссаларни таъминловчи юза ғадир-будурликка эришилиши аниқланган;
композицион кўп қатламли қадоқлаш материалининг эксплуатацон ва деформацион мустаҳкамлик хоссаларининг яхшиланишини таъминловчи 40-50оC хароратда металлаштирилган ва тасвир босилган полипропилен плёнкалар қатламларини сольвентсиз ламинирлаш усули ишлаб чиқилган;
чуқур босма усулида чоп этилган нусхаларнинг сифатини прогнозлаш мақсадида тажриба натижаларини қайта ишлаш усули ёрдамида юзалар оптик зичлиги, босма ускунаси тезлиги ва босими орасидаги регрессион боғланишлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий хом ашёдан фойдаланиб полимер материалларнинг босма-техник хоссаларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий шароитда олинган полипропилен плёнка МЧЖ «АCCОRD VISION» ҚК босмахонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 03 июндаги № 06-2223-сонли маълумотномаси). Натижада чуқур босма усулида полипроропилен материалларида босма сифати яхшиланган ва маҳаллийлаштириш ҳисобига қадоқлаш материаллари таннархини 7% га арзонлаштиришга эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш