Сайт тест режимида ишламоқда

Файзиллаев Зоҳид Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипс асосидаги қуруқ қурилиш қоришмаларига ўсимлик ва ёғоч қипиқларини қўллаш самарадорлигини тадқиқ қилиш”, 05.09.05- “Қурилиш материаллари ва буюмлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T1878.
Илмий раҳбар: Тилляев Абиджон Джуракулович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти”.
Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, Қосимов Иброхим Иркинович  ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Турғинбоев Уринбек Жамилович
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимлик ва ёғоч чиқиндиларини қайта ишлаш орқали гипс асосидаги қуруқ қурилиш сувоқ қоришма учун органик  қўшимча сифатида фойдаланиш, қоришманинг оптимал таркибини ишлаб чиқиш ва унинг хоссаларини кенг тадқиқ этиб, самарадорлигини илмий жиҳатдан асослаш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гипс асосидаги қуруқ қурилиш сувоқ қоришмаларнинг қотиш муддати ўсимлик ва ёғоч чиқинди қўшимчаларининг таркибидаги лимон кислотаси миқдорини таъсири ҳисобига ўзгариши асосланган;
қуруқ қурилиш сувоқ қоришмаларнинг физик-механик хоссаларини ошириши, структура ҳосил қилувчи қўшимчалар таъсирини ҳисобга олган ҳолда қоришманинг массасиги нисбан қўшимчанинг стандарт улишлари, қоршмада ишлатилган органик қўшимчани ишлаш принсплари асосланган;
гипс асосидаги қуруқ қурилиш сувоқ қоришма таркибидаги перлит, кимёвий қўшимчалардан целлюлоза ва лимон кислотаси вазифаларини қисман бажарувчи, ўсимлик ва ёғоч қипиқлари билан мақбуллаштириш мумкинлиги, қўшимчанинг донадорлигига боғлиқлиги, кимёвий қўшимчаларни тежаш ва уларнинг энг самарадор улушлари бажарилган кўплаб тажрибалар, олинган натижаларнинг илмий таҳлилари асосида аниқланган;
ўсимлик ва ёғоч қипиқларини қуруқ қурилиш сувоқ қоришмасининг функционал кўрсаткичларига, яъни, адгезия ва сиқилишдаги мустаҳкамлик хоссасининг уч факторли (қоришманинг ташкил қилувчилари яъни бир бирга боғлиқ бўлмаган учта таркибни ташкил қилувчилирнинг миқдорлари, энг катта миқдор ва энг кичик миқдорлари орасидаги фарқларда тажрибалар олиб борилади) тажрибалар серияси ёрдамида регрессия тенгламаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гипс асосидаги қуруқ қурилиш қоришмаларига ўсимлик ва ёғоч қипиқларини қўллаш самарадорлигини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хом ашё ўсимлик ва ёғоч қипиқларни қайта ишлаш орқали олинган органик қўшимча аралаштирилган гипс асосидаги қуруқ қурилиш сувоқ қоришманинг ишлаб чиқилган таркиби “BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ, гипс ва қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқарувчи “GRAND FILLER” МЧЖ, “DREAM WELL” МЧЖ ва “Engineering qurilish” МЧЖ корхоналарида жорий қилинган. (“Ўзсаноатқурилишматериаллари”  уюшмасининг 24.12.2021 йил 05/15-3125 -сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқарувчи корхонанинг бир йиллик соф даромади 185 815,87 АҚШ долларга тенг иқтисодий самарадор сувоқ қоришма олиш имконияти яратилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш