Сайт тест режимида ишламоқда

Азимов Азиз Мухамаджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Периапикал тўқималарни одонтоген яллиғланиш касалликларида ташхислаш ва даволашнинг инновацион ёндашувлари” 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib451.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд  давлат тиббиёт тиббиёт   университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Шалабаева Клара Зулкарнаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Зоиров Тўлқин Элназарович. тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шукурова Умида Абдурасуловна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наварро халқ универститети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: периапикал тўқималарни одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислашни ва даволашни патогенетик тамойилларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
периапикал сохадаги ўткир яллиғланиш жаранини эрта ташхислашда термовизиография, ультрасонография ва ультротовуш остиометрия инструментал текшириш усулларини биргаликда қўллаш орқали суяк тўқимаси зичлигини аниқлаш мумкинлиги асосланган; 
ўткир йирингли оститда, суяк ичидаги босимни камайтириш ва йирингли жараён тарқалишининг олдини олиш мақсадида остеоперфорация жаррохлик амалиётини қўллаш орқали даволаш самарадорлиги аниқланган;
сурункали деструктив оститда яллиғланиш ўчоғини санация қилиш учун декомпрессия жаррохлик амалиётини қўллаш натижасида даволаш тактикаси бирламчи дренажлаш орқали такомиллаштирилган; 
сурункали оститда деструкция марказидаги тишлар ва тўқималарнинг периапикал минтақасидаги оптик зичлиги кўрсаткичлари касалликни аниқлашда эрта диагностик мезони эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Периапикал тўқималарда одонтоген яллиғланиш касалликларини эрта ташхислаш ва даволашда ҳамда асоратларни олдини олишда инновацион услубларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
периапикал тўқималар одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислаш ва даволашда инновацион ёндошувлари бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Одонтоген яллиғланиш касалликларининг клиник–анатомик таснифи» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 июлдаги 8н–р/613–сон маълумотномаси). Натижада периапикал тўқималар одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхисни аниқ шакиллатириш имконини берган; 
периапикал тўқималарни одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислашда термовизиография, ультратовуш остеометрияси, ультрасонографик текшируви бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Одонтоген яллиғланиш касалликлари диагностикасининг ноинвазив усуллари» номли услубий тавсиянома ишлаб чикилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 июлдаги 8н–р/613–сон маълумотномаси). Натижада текширувлар, периапикал тўқималардаги ўткир яллиғланиш касалликларини замонавий рентгенологик текширув ёрдамида аниқлаб бўлмайдиган даврида, аниқ маълумотларни олиш имконини берган; 
сурункали деструктив остида яллигланиш учогини санация килиш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пульпа ва периапикал тўқималар яллиғланиш касалликларини даволаш принциплари» номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 июлдаги 8н–р/613–сон маълумотномаси). Натижада ўткир тиш оғриғи билан мурожаат қилган беморларга тезкор дифференциал стоматологик ёрдами кўрсатиш усулларини қўллаб, яллиғланиш тарқалишининг олдини олиш, беморнинг умумий холатини яхшилаш, профилактик ёрдам сифатини, даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
периапикал тўқималар одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислаш ва даволашда инновацион ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика онкология ва радиология илмий-текшириш тиббиёт марказининг Бухоро филиали амалиётига жорий килинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 июлдаги 8н-д/258-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши периапикал тўқималар одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислаш сифати даражасини яхшилашга, даволаш даврини қисқартиришга, ремиссия даврини узайтиришга ва асоратлар сонини камайтиришга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш