Сайт тест режимида ишламоқда

Ганиев Бахтиёр Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
.

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астманинг тарқалиши, ҳавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашув. (Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари мисолида)», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib195.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Гадаев Абдигаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршахидович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Минтақавий эпидемиологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон аҳолиси орасида бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари ва даволаш мониторингини олиб бориш бўйича янги самарали дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги катта ёшли аҳоли орасида бронхиал астма касаллиги тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг тўлиқ тавсифи берилиб, бронхиал астманинг тарқалиши ўсиш тенденциясига эга эканлиги аниқланган;
илк бор Ўзбекистон аҳолиси орасида бронхиал астма бўйича фармакоэпидемиологик мониторинг дастурининг самарадорлиги минтақавий эпидемиологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда баҳоланган;
илк бор бронхиал астма билан оғриган беморларни анъанавий ва замонавий мониторингининг қиёсий характеристикаси, географик шароитга қараб олдини олиш жиҳатлари аниқланган; 
бронхиал астма билан оғриган беморларнинг бирламчи соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати ва стационар ёрдам сифатидан қониқиши бахоланган; 
пулмонология хизматининг тиббиёт ва ҳамширалар ходимлари ўртасида самарали парвариш ва далилларга асосланган тиббиёт тамойиллари бўйича билим даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашув эрта ташхислашнинг илғор инновацион технологияларини ва самарали профилактика тизимини ишлаб чиқиш орқали бронхиал астманинг даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида «Распространённость, факторы риска, фармакоэпидемиология и инновация в профилактике бронхиальной астмы (на примере некоторых регионов Узбекистана)» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12 октябрдаги 8н-з/341-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашув ва у билан боғлиқ клиник ҳолатлар ривожланишини олдини олиш бўйича профилактик ёндашувлар сифатини ошириш имконини берган;
бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашув бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1 – сонли Марказий клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг Мирзо – Улуғбек туман Тиббиёт бирлашмаси ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8 н-з/341-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари бронхиал астманинг тарқалиши, хавф омиллари, профилактикасида фармакоэпидемиологик ва инновацион ёндашувида шаклланишини олдини олишнинг устувор йўналишларини белгилашга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш