Сайт тест режимида ишламоқда

Камалов Анвар Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғруқдан кейинги қон кетишларда ихтисослаштирилган акушер-гинекологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология, 14.00.33- Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib1584.
Илмий раҳбарлар: Агабабян Лариса Рубеновна тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аскеров Арсен Аскерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғруқдан кейинги қон кетишларда тиббий-ижтимоий жиҳатларини тахлил қилиш асосида кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғруқдан кейинги қон кетишларда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини тахлил қилиш натижасида қон кетишни тўхтатишнинг барча босқичлари кечиктирилганлиги, йўқотилган қон ҳажмини нотўғри баҳоланганлиги, тиббий муассасада мувофиқ келувчи асбоб-ускуналар ва материалларнинг етишмаслиги, номунофиқ инфузион терапия ўтказилганлиги ва эрта чилла даврида бачадон кискаришини етарли даражада ва уз вактида баҳоланмаганлиги каби ҳолатлар сабабли эканлиги аниқланган; 
туғруқдан кейинги массив қон йўқотишлар қайд этилган аёлларнинг тиббий ҳужжатларини экспертли баҳолаш натижасида 12-22 ҳафта оралиғида ги аёлларнинг яримида кечиктириб, хамда 4,5% аёллар умуман бирламчи тиббиёт бўғинида рўйхатга олинмаганлиги ва текширувдаги барча хомиладор аёлларда анемиянинг турли даражаси кузатилганлиги аниқланган; 
илк бор ишлаб чиқилган профилактика дастури ёрдамида туғруқдан кейинги қон кетишлар ривожланганда ташхислаш ва даволаш натижалари амалиётни кечиктирмасдан хронометражга риоя килган холда босқичма босқич амалга ошириш зарурлиги аникланган; 
туғруқдан кейинги қон кетишларнинг ривожланиш хавфи юқори паритет аёлларда, кесар кесишдан кейинги чандиқли аёлларда, олдинги туғруқ вақтида қон кетиш кузатилган аёлларда тиббий ёрдам сифатини такомиллаштиришга йўналтирилган комплексли ёндашув ва тузилмавий-услубий тадбирларни мужассам этган дастури 83,5 % спецификликка ва 87,2 % сезгирликка эга эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
туғруқдан кейинги қон кетишларда ихтисослаштирилган акушер-гинекологик ёрдам кўрсатиш сифатини оширишнинг тиббий-ижтимоий жиҳатларига каратилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
туғруқдан кейинги қон кетишлар ривожланишининг тиббий-ижтимоий хавф омилларини комплексли таҳлили бўйича олинган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Туғруқдан кейинги қон кетишларда тиббий ёрдам кўрсатиш мониторинги ташкил этиш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 8н-р/1090-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома туғруқдан кейинги қон кетишлар ривожланганда тиббий ёрдам сифатини такомиллаштиришга йўналтирилган комплексли ёндашув ва тузилмавий-услубий тадбирларни қўллаш орқали касалликнинг даволаш самарадорлигини ошириш ва сурункалига ўтиш имкониятини камайтириш имконини берган;
ТКҚК ривожланганда ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этиш, шунингдек бу асоратни олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларни мақбуллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Туғруқдан кейинги қон кетишларнинг профилактикаси ва давоси тиббий ёрдамини ташкил этиш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 8н-р/1091-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома туғруқдан кейинги қон кетишларда тиббий ёрдамни ташкил этиш сифатини баҳолаш натижаларини самарадорлигини ошириш имконини берган; 
туғруқдан кейинги қон кетишлар ривожланганда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳридаги 2-сон туғруқхонада, Самарқанд вилояти Паяриқ тумани ТТБ акушерлик бўлимида, Самарқанд вилояти Перенатал марказида клиник амалиётига тадбиқ  этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/19919-сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ТКҚК ривожланганда ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этиш, шунингдек бу асоратни олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларни мақбуллаштириш, туғруқдан кейинги қон кетишларда тиббий ёрдам сифатини таъминлаш масалалари бўйича тиббий ходимларнинг билим даражасини баҳолаш, хамда ТКҚКда тиббий ёрдам нуқсонларини камайтириш, сифатнинг комплексли коэффициентини ошириш ва оналар ўлимини камайтиришга олиб келадиган асоратларни индивидуал тарзда прогнозлаш усулини ишлаб чиқишга имкон берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш