Сайт тест режимида ишламоқда

Хатамов Хайрулла Мусурмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашёлардан олинган суртма дори воситаларининг аллергияга қарши хоссаларини баҳолаш”, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib528.
Илмий раҳбар: Суяров Акрам Амирқулович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Илхом Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори; Уразметова Маиса Дмитриевна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд далат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
маҳаллий хомашёлардан олинган суртма дори воситаларининг аллергияга қарши  хоссаларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қорақиз ўти қуюқ экстракти гидрофоб асосли суртма дори воситаси аллергия жараёнида Н1-гистамин рецепторларини блоклаши сабабли контактли аллергик дерматит белгиларини (шиш, гиперимия, тери инфильтрацияси, яра ҳосил бўлиши) бартараф этиши аниқланган;
илк бор қизил мия илдизи қуруқ экстракти гидрофоб асосли суртма дори воситаси теридаги аллергик яллиғланиш жараёнида HMGB1 (high-mobility group protein B1) экспрессиясини блоклаши натижасида тажрибавий хайвонлар терисидаги дерматит белгилари камайишига олиб келиши исботланган;
илк бор қорақиз ўти қуюқ экстракти ва қизил мия илдизи қуруқ экстрактларидан олинган қўшма суртма дори воситаси контактли аллергик дерматитда яллиғланиш жараёнининг ҳам экссудатив, хам пролифератив фазасини пасайтириши хисобига визуал яллиғланиш (тери бурмалари ўлчамларига ва маҳаллий ҳарорат кўрсаткичлари) белгиларини камайтириши  аниқланган;
илк бор қорақиз ўти қуюқ экстракти ва қизил мия илдизи қуруқ экстрактларидан олинган қўшма суртма дори воситаси референс-препаратлари псило-бальзам ва целестодерм В суртмаларига қараганда аллергодерматозлар механизмидаги яллиғланиш инфильтрацияси ва оксидланиш жараёнига қарши таъсири эрта бошланиши хамда узоқ муддатларда сақланиб қолиши аниқланган;
илк бор тажрибавий хайвонлар терисидаги контактли дерматит  жараёнининг оғирлик даражасини камайиш индекси (Ind) ҳайвонларнинг терисидаги аллергик яллиғланиш белгилари камайиши хамда тери бурмалари қалинлиги камайиши билан тўғри пропорционал корреляцион боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлардан олинган суртма дори воситаларининг аллергияга қарши  хоссаларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақиз ўти қуюқ экстракти гидрофоб асосли суртма дори воситасининг самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тери аллергиясини даволаш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/ 506-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши қорақиз ўти қуюқ экстракти асосида олинган янги аллергияга қарши суртма дори воситаси тери аллергик касалликларини даволаш учун хизмат қилган;
қизил мия илдизи қуруқ экстракти гидрофоб асосли суртма дори воситасини аллергик дерматитни даволашдаги оптимал миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тери аллергиясини қизил мия илдизи қуруқ экстракти суртмаси билан даволаш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 ноябрдаги 8н-з/506-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши қизил мия илдизи қуруқ экстракти асосида олинган янги суртма дори воситаси аллергодерматозларда аллергик яллиғланиш жараёнини бартараф этишга хизмат қилган;
маҳаллий хомашёлардан олинган суртма дори воситаларининг контактли аллергияга қарши хоссаларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарканд давлат тиббиёт университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти хамда Ўзбекистон миллий университети, Ўсимлик моддалар кимёси институти амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 июлдаги  08-19282-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ўз вақтида аллергияга қарши даволаш чора-тадбирларини амалга оширишга, самарадорлиги жиҳатидан хориж аналогидан қолишмайдиган, импорт ўрнини босувчи ва мамлакатимиз бозорини маҳаллий хомашёдан олинадиган зарарсиз арзон дори воситалари билан бойитишга имкон яратган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш