Сайт тест режимида ишламоқда

Сапарниязов Инъомжан  Артиқбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси шароитида сабзавот (ширин) маккажўхори етиштириш технологияси элементларини такомиллаштириш”, 06.01.06 – «Сабзавотчилик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Qx345.
Илмий раҳбар: Санаев Собир Тойирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Нурматов Норқобил Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Азизов Кобулжан Кахраманович, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик  илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сабзавот (ширин) маккажўхорининг Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароити учун мос нав ва дурагайларни танлаш ҳамда эртаги экин сифатида етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароитида сабзавот (ширин) маккажўхорининг 8 та нав ва 8 та дурагайлари етиштиришга мослиги бўйича баҳоланган ҳамда Замин нави ва Мегатон F1 дурагайлари танланган;
ажратилган сабзавот (ширин) маккажўхори Замин нави ва Мегатон F1  дурагайларини эртаги экин сифатида 20 апрелда экилганда ўсимликларнинг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши учун мақбул шароит яратилиши ҳисобига баланд бўйли (163,7-173,3 см), кўп баргли (12,0-12,2 дона), кўп сўтали (3,0-3,6 дона)  ўсимликлар шаклланиши аниқланган;
сабзавот (ширин) маккажўхорининг ажратилган Замин нави ва Мегатон F1 дурагайларини гўнг ва қора плёнка билан мульчалаб ўстирилиши ўсимликларнинг униб чиқишини тезлаштириб (2-3 кунга)  вегетация даврини ўзайтириши (3-4 кунга), баланд бўйли (169,0-169,4; 177,4 -177,8 см), сербаргли (12,5-12,9 дона) ўсимликларни шаклланиши ҳамда ҳосилдорлиги (11,5 – 13,1 т/га) назорат вариантига нисбатан юқори (22,6-29,7 %) бўлиши аниқланган;
сабзавот (ширин) маккажўхорининг ажратилган Замин нави ва Мегатон F1 дурагайларини 20 апрел муддатида экиш (106,4-122,6%) ҳамда гўнг ва қора плёнка билан мульчалаб ўстирилиши (111,5-137,8%) иқтисодий жиҳатдан юқори рентабелли бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида сабзавот (ширин) маккажўхори етиштириш технологияси элементларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Қорақалпоғистон Республикасининг деҳқон ва фермер хўжаликлари учун “Қорақалпоғистон шароитида ширин маккажўхори етиштириш технологиясига оид тавсиялар” тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1-декабрдаги 01/019-3191-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Қорақалпоғистон Республикасида томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерларига сабзавот (ширин) маккажўхориданюқори ҳосил олишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
сабзавот (ширин) маккажўхорининг Қорақалпоғистон Республикаси шароити учун истиқболли Замин, Эврика, SPV 1022, Can. Pedro 2 Inta, Свит стар F1, Спирит F1, Мегатон F1, Sentinel F1 нав ва дурагайларини етиштириш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани фермер хўжаликларида 34,6 гектар, Тўрткўл тумани фермер хўжаликларида 9,4 гектар, Нукус тумани фермер хўжаликларида 8,4 гектар,  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 52,4 гектар майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1-декабрдаги 01/019-3191-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавот (ширин) маккажўхорини мақбул муддат ва мульчалаш усулларида ўстирилиши натижасида гектаридан 11,5-13,1 тонна товарбоп сўта ҳосили етиштирилиб, 17575,6-22620,0 сўм/га соф даромад олинган ҳамда рентабеллик даражасини 23 фоизгача юқори бўлишини таъминлаган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш