Сайт тест режимида ишламоқда

Шамситдинов Фазлиддин Расуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наманган вилоятининг оч тусли бўз тошлоқ тупроқлари шароитида ғўзадан юқори ҳосил етиштиришда стимуляторларни қўллаш технологияси”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qх212.
Илмий раҳбар: Абдуалимов Шухрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Элмурадов Абдуғани Актамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Алланазаров Султон Рейпназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспрементал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятининг оч тусли бўз тошлоқ тупроқлари шароитида чигитнинг униб чиқиши ва ғўзанинг ўсиши-ривожланишини жадаллаштириш, пахта ҳосили ва тола сифатини ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш мақсадида Унум, Альбит ва Гумми 20 стимуляторларини қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Наманган вилоятининг оч тусли бўз тошлоқ тупроқлари шароитида Унум стимуляторини чигитга экиш олдидан 2,0 мл/т ва ғўзанинг шоналаш даврида 15 мл/га, Альбит билан чигитга экиш олдидан 75 мл/т, шоналашда 40 мл/га ҳамда Гумми 20 стимулятори чигит экиш олдидан 1,0 л/га, шоналаш-гуллаш даврларида 1,0-1,5 л/га меъёрлардақўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
ғўзанинг Наманган 77 нави чигитига экиш олдидан Унум билан 2,0 мл/т ва шоналашда 15 мл/га меъёрдаишлов берилганда ниҳоллар униб чиқиши 7,3-12,1% тезлашиши, илдиз чириш 1,5-2,0%, гоммоз 0,2-1,9%, вилт касаллиги7,6% камайиши, барг сони ва юзаси ортиб,пахта ҳосили ва тола сифати яхшиланиши аниқланган;
ғўзаниАндижон-35 нави чигитига Альбит билан 75 мл/т ва шоналаш даврида 40 мл/га, Гумми 20 стимулятори билан чигитга 1,0 л/т, шоналаш ва гуллаш даврларида 1,0-1,5 л/га меъёрларда ишлов берилганда ниҳоллар униб чиқиши 15-20% тезлашган ҳамда илдиз чириш, гоммоз ва вилт касаллиги билан зарарланиши 3-5 мартага камайиши, ғўзанинг ўсиши-ривожланиши ва ҳосил элементлари шаклланиши жадаллашиши, пахта ҳосили, тола ва чигит сифати яхшилангани исботланган;
Наманган вилоятининг оч тусли бўз тошлоқ тупроқлари шароитида чигитга экиш олдидан ҳамда ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида Унум, Альбит ва Гумми 20 стимуляторлари билан ишлов бериш технологияси иқтисодий самарали эканлиги ва рентабеллик 11,7-17,4% ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилоятининг оч тусли бўз тошлоқ тупроқларида ғўза парваришида стимуляторларни қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Наманган вилоятининг қир адирли тошлоқ тупроқларида ғўзага Альбит ва Гумми 20 стимуляторларини қўллаш бўйича тавсиялар” ва “Унум стимуляторини пахтачиликда қўллаш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 02/025-1278-сон маълумотномаси), мазкур тавияномалар ҳозирги кунда пахтачилик фермер хўжаликлари ва кластерларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
оч тусли бўз тошлоқли тупроқлар шароитида ғўза парваришида Унум, Альбит ва Гумми 20 стимуляторларини чигит экиш олдидан ва ғўзанинг шоналаш-гуллаш даврларида қўллаш технологияси Наманган вилоятининг Наманган ва Тўрақўрғон туманларида фермер хўжаликларида 415 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 02/025-1278-сон маълумотномаси). Натижада, Унум стимулятори билан чигитга экиш олдидан 2,0 мл/т,Альбит 75 мл/т, Гумми 20 1,0 л/т меъёрларда ишлов берилганда чигитнинг соғлом ва бир текисда униб чиқишини таъминланган, ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида Унум 15 мл/га, Альбит 40 мл/га, Гумми 20 1,0-1,5 л/га меъёрларда қўлланганда ўсиши ва ривожланиши тезлашган ҳамда пахта ҳосили 3,0-5,5 ц/га ортгани аниқланган;
Унум, Альбит ва Гумми 20 стимуляторларини қўллашнинг мақбул меъёрлари Наманган вилояти Тўрқўрғон тумани Қумидон Ўрикзори ф/х 100 га, Маъмурбек Мухторбек ф/х 100 га, Дашт Миришкор ф/х 30 га, Қаюмжон ота Рахимов ф/х 10 га, Даштабод Барака Замин ф/х 35 га, Шохидон Бургут Диёри ф/х 25 га, Ғайрат зийнати ф/х 25 га, Еттикон пахтакори ф/х 10 га, Наманган тумани Ҳилол ёғдуси ф/х 80 га,жами вилоят бўйияа 415 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 02/025-1278-сон маълумотномаси).Бунинг натижасида, чигит униб чиқиши 10-15% тезлашиб, ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, кўсаклар сони 2-3 донага ортган, қўшимча 3,0-5,5 ц/га пахта ҳосили олиниб, гектаридан 1 млн 859 минг 500 сўмдан 2 млн 806 минг 650 сўмгачакўпроқ даромад олинган ва рентабеллик 38,9-44,3% ни ташкил этган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш