Сайт тест режимида ишламоқда

Ғулaмова Зилола Саттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ангрен ҳавзаси эрозияланган суғориладиган типик бўз тупроқларининг   биологик фаоллиги ва гумусли ҳолати”, 06.01.03 – «Агротупроқшунослик ва агрофизика» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4. PhD/Qx694.
Илмий раҳбар: Раупова Нодира Бахромовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат Аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Қурвантоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ангрен ҳавзаси суғориладиган эрозияланган типик  бўз тупроқларининг агрофизик хусусиятлари, гумусли ҳолати ҳамда биологик фаоллигини аниқлаш билан бирга тупроқ унумдорлигини оширишга йўналтирилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг эрозия жараёнлари таъсирида морфогенетик тузилишидаги ўзгаришларга боғлиқ равишда эрозия таъсирида агрофизикавий хусусиятларининг, гумусли ҳолати ва биологик жараёнларининг ўзгариши исботланган;
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг микрофлораси ва ферментатив фаоллиги эрозия даражасига боғлиқ ҳолда ва экин турлари бўйича  аниқланган, биологик фаолликнинг асосий кўрсаткичлари бўйича экологик-биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичи қийматлари аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг маданийлашганлиги,эрозия даражасига боғлиқ равишда гумусининг гурухий-фракциявий таркиби аниқланган;
суғориладиган эрозияланган типик бўз тупроқларнинг гумусли ҳолати билан биологик фаоллиги ва экинлар ҳосилдорлиги орасидаги корреляцион  боғлиқликлар исботланган;
эрозияланган тупроқларнинг агрофизикавий хусусиятларини яхшилаш, биологик фаоллигини ошириш, гумуснинг ижобий мувозанатини таъминлашда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ангрен ҳавзаси эрозияланган суғориладиган типик бўз тупроқларининг биологик фаоллиги ва гумусли ҳолати  бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Суғориладиган ва лалми эрозияланган бўз тупроқларнинг гумусли ҳолати ва унумдорлигини ошириш йўлларига доир тавсиялар» Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 24 февралдаги №05/022-647-сон маълумотномаси). Натижада, Чирчиқ-Ангрен ҳавзаси суғориладиган типик бўз тупроқларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва самарали ҳосил олиш учун агротадбирлардан белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
эрозияга учраган суғориладиган тупроқларни эрозиядан муҳофазалаш, гумусли ҳолатини тиклаш ва биологик фаоллигини ошириш бўйича агротадбирлар Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани «Акром» фермер хўжалигининг суғориладиган типик бўз тупроқларида 9,5 гектар майдонда буғдой, 9,8 гектар майдонда маккажўхори, 7,7 гектар майдонда кунгабоқар экилган, жами 27 гектар майдонга  жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги №05/022-34087-сон маълумотномаси) Натижада, турли даражада эрозияланган тупроқларнинг гумусли ҳолати яхшиланган, кузги буғдойдан  ҳар гектарига 3,0-4,0 ц, маккажўхоридан 5,0-6,0 ц, кунгабоқардан 4,0-5,0 ц қўшимча ҳосил  олишга эришилган;
тупроқларнинг биологик кўрсаткичларини турли экин турлари таъсирида ўзгаришини акс эттирувчи  картограммалар Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманининг суғориладиган типик бўз тупроқлар учун амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ  хўжалиги вазирлигининг  2020 йил  24 февралдаги  №05/022-647-сон маълумотномаси). Натижада, картограмма асосида қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштириш, эрозияланган  тупроқлар унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш тадбирларини белгилаш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш