Сайт тест режимида ишламоқда

Мансуров Сафар Рахманкулович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мавсумий бошқарилувчи сув омборлари фойдали ҳажмининг ўзгаришини аниқлаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.07 - “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2564
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Гаппаров Фурқат Ахматович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021. Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Гидротехника иншоотлари ва мухандислик консрукциялари кафедраси профессори, техника фанлари доктори Янгиев Асрор Абдихамидович, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, етакчи илмий ходими, техника фанлари доктори Худайқулов Совет Ишанқулович.
Етакчи ташкилот Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мавсумий бошқарилувчи сув омборлари фойдали ҳажми ўзгаришини аниқлаш усулларини лойқа-чўкиндилар шаклланишини инобатга олган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборига қуйилаётган дарёнинг гидрологик режимини инобатга олиб сув омбори косасида лойқа-чўкиндилар шаклланиши аниқлаштирилган;
сув омбори рельефи харитаси лойқа-чўкиндилар шаклланишини инобатга олиб тузилган ва сув омбори косаси бўйича чўкиндиларнинг механик таркиби хамда тупроқ тури баҳоланган;
сув омборининг морфометрик кўрсаткичларини инобатга олиб, сув фойдали ҳажмининг ўзгаришини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
сув омбори косасида лойқа-чўкиндиларнинг шаклланишини инобатга олиб самарали тўлдириш ва бўшатиш иш режими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавсумий бошқарилувчи сув омборлари фойдали ҳажми камайишини аниқлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув омбори фойдали ҳажмини лойқа-чўкиндилар таъсирида камайишини аниқлаш замонавий ўлчов воситаларидан фойдаланган ҳолда табиий кузатувлар асосида амалга оширилган, уларни тўлдирувчи манбаларнинг оқизиқлар миқдори, сув омбори тубига чўккан лойқа оқизиқларнинг механик таркиби ўрганилган ва оқизиқларни сув омбори ҳавзаси бўйича жойлашуви асосланган ҳамда сув омбори морфометрик кўрсатгичлари ўзгариши аниқлаштирилган. Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Жанубий Сурхон сув омборига тадбиқ қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14-февралдаги 03/27-350-сон маълумотномаси). Натижада сув омбори электрон харитаси тузилган ва морфометрик кўрсатгичларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
сув баланси элементларини ҳисобга олган ҳолда сув омбори фойдали ҳажми ўзгарувчанлигини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Жанубий Сурхон ва Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Қоравултепа сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14-февралдаги 03/27-350-сон маълумотномаси). Натижада лойқа-чўкиндиларни аниқ бахолаш ва сув омбори фойдали ҳажмини ошириш имконияти яратилган;
сув омбори косасида лойқа-чўкиндиларнинг шаклланишини инобатга олиб самарали тўлдириш ва бўшатиш иш режимини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Жанубий Сурхон ва Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Қоравултепа сув омборларидан фойдаланиш бошқармасида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14-февралдаги 03/27-350-сон маълумотномаси). Натижада сув омборлари эксплуатацион самарадорлигини ошириш ҳисобига 10-15% гача сув ресурсларини тежаш ва барча истеъмолчиларни ишончли равишда сув билан таъминлаш имкони яратилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш