Сайт тест режимида ишламоқда

Рашидов Фаррух Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг ва 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1924.
Илмий маслаҳатчи: Фаттахов Адхамжон Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашуров Зуфар Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларида маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мувозанатланган кўрсаткичлар тизими асосида компания бош стратегияси билан боғлиқ бўлган самарали маркетинг стратегиялари ишлаб чиқиш механизми таклиф этилган;
7Р маркетинг комплексидан фойдаланган ҳолда маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган;
7Р маркетинг комплекси асосида маркетинг стратегияларини яратиш механизми ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимидан фойдаланган ҳолда “ўртача” (80%-90%), “етарли” (90%-100%), “юқори” (100% дан юқори) чегараларидаги мезонлар орқали ходимларни рухлантириш механизми ишлаб чиқилган;
самарадорликни ошириш мақсадида мувозанатланган кўрсаткичлар тизими ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизимидан фойдаланган ҳолда акциядорлик жамиятларидаги натижа бермаётган бўлимлар ва ходимларни аниқлаш тизими жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятлари фаолиятини ривожлантиришнинг маркетинг стратегияси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
мувозанатланган кўрсаткичлар тизими (Balanced Scorecard - BSC) ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (Key Performance Indicators – KPI) тизимидан фойдаланган ҳолда самарали маркетинг стратегиясини шакллантириш «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 1054-02/26-сон маълумотнома). Ушбу самарали маркетинг стратегиясининг амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини 13 фоизга ошириш имконини берган; 
яратилган тизим асосида маркетинг стратегияларини бажарилишини мониторинг қилиб бориш, натижада компаниянинг асосий стратегиясини бажарилишини баҳолаш мезонлари бўйича берилган таклифлар «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 1054-02/26-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқнинг асосий ва маркетинг стратегиясини натижадорлигини аниқлаш имконини берган;  
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (Key Performance Indicators – KPI) тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни рухлантириш механизми бўйича берилган таклифлар «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 1054-02/26-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ходимларнинг мехнат унумдорлиги 25 фоизга ошириш имконини берган; 
акциядорлик жамиятидаги натижа бермаётган бўлимлар ва ходимларни аниқлаш тизими бўйича берилган таклифлар «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг 2021 йил 20 майдаги 1054-02/26-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятининг самарадорлик кўрсаткичи 15 фоизга ошириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш