Сайт тест режимида ишламоқда

Туйчибаева Дилобар Мираталиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи глаукомада тиббий ёрдамни ташкил этиш ва профилактика тизимини такомиллаштириш” 14.00.08 – Офтальмология, 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менеджмент. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib524.
Илмий маслахатчлар: Янгиева Нодира Рахимовна тиббиёт фанлари доктори, доцент, Ризаев Жасур Алимжанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.01.2020.tib.105.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бабаджанов Абдумурат Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Мунирахон Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имшенецкая Татьяна Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белоруссия).
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфандияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи глаукомали беморларда тиббий хизматни яхшилаш ва олдини олишга қаратилган ташкилий ва даволаш-профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий-асосланган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи глаукоманинг пайдо бўлиши ва ривожланиши бемор ёши, кўз ички босими (КИБ) кўрсаткичининг юқори даражаси хамда йўлдош касалликлар (атеросклероз, гипертония, 2-тип қандли диабет) учрашининг (∑Р) ортиши гемодинамиканинг бузилиши оқибати билан ўзаро тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
соғликни сақлаш тизими бирламчи бўғинида бирламчи глаукомани олдини олиш, даволаш ва статистик назорат сифатини ошириш, касалланган беморлар диспансеризациясини ягона реестрини шакллантириш асосида касалликни эрта аниқлаш ва юзага келиш хавф даражасини рақамлаштирилган ва шахсийлаштирилган электрон дастурлари ишлаб чиқилган; 
кўз тўр пардаси фовеоляр аваскуляр соҳасининг (ФАС - Area) майдони ва ФАС периметрининг (Perimetre) ортиши хамда циркуляр индексининг (circularity index, CI) камайиши каби микроциркулятор кўрсатқичлар бирламчи глаукоманинг эрта ташхислаш ва ривожланиш прогностик белгиларидан бири эканлиги исботланган;
бирламчи глаукома билан касалланган беморларда тўр парданинг марказий соҳада ёруғликка сезгирлигининг ўртача оғиши периметрик индекси (MD) билан кўз тўр пардасининг фовеоляр аваскуляр соҳа майдони периметри ва циркуляр индекси кўрсаткичлари орасидаги аниқланган ўзаро тескари пропорционал боғлиқлик оптик нейропатия кечиши ва нейропротектив даволаш мониторингида объектив кўрсаткич эканлиги исботланган;
тиббиётнинг бирламчи бўғинида бирламчи глаукомани эрта ташхислаш ва юзага келиш хавф даражасини аниқлашнинг электрон дастури ҳамда электрон диспансеризация картаси асосида нейропротектор усулини кўллаш орқали такомиллаштирилган даволаш ва профилактика тизими ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бирламчи глаукомали беморларга тиббий ёрдам ва профилактикани ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
беморларда бирламчи глаукомани пайдо бўлиши ва уни олдини олиш чора-тадбирлари асосида ишлаб чиқилган «Бирламчи глаукома пайдо бўлиши ва ривожланишининг профилактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-р/240-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши беморларда БГни хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга  хизмат қилган;
беморларда бирламчи глаукомани аниқлаш ва диспансеризация чора-тадбирлари асосида ишлаб чиқилган «Унификациялаштирилган тиббий ҳужжатларни жорий этиш орқали бирламчи глаукомали беморларни диспансеризациясини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 8н-р/240-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши соғлиқни сақлашнинг турли бўғинларида бирламчи глаукомали беморларни эрта аниқлаш ва диспансеризация сифатини оширишга хизмат қилган;
бирламчи глаукомали беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва олдини олишни ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани кўп тармоқли поликлиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 мартдаги 08-09/8121-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши беморларда бирламчи глаукома хавфи пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, диспансеризация сифатини ошириш, касаллик асоратларини камайтириш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш