Сайт тест режимида ишламоқда

Турсунов Дониёр Мухаммаджон углининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хавфли ўсмалар эпидемиологияси ва онкологик ногиронлик тахлили» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1922.
Илмий раҳбар: Абдихакимов Абдулла Нусратиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори; Абдурахимов Зохид Абдувасиқович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавфли ўсма касалликларини эрта ташхислаш ҳамда онкологик ногиронликни баҳолаш натижасида онкологик реабилитацияни самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор стандартлаштириш усули ёрдамида онкологик касалланиш кўрсаткичларининг клиник-эпидемиологик параллеллиги асосида ортиши ёки камайишининг, кўкрак саратони-5,3%га, бачадон бўйни саратонида-1,1% га касалланиш кўрсаткичини мусбат динамикаси, лимфа ва қон яратувчи аъзолар хавфли ўсмалар билан касалланишнинг стандартлаштирилган кўрсаткичлари эса 5,5%га, ошқозон саратони учун 4,7% ва ўпка саратонида 1,6 %га пасайганлиги исботланган;
касаллик бирламчи морфологик тасдиқлангандан кейин ногиронлик имтиёзларини шакллантирилиши ва ўз вақтида тасдиқланиши мавжуд бўлмаганда, бирламчи ногиронлик статуси муддатини кечикиши ҳисобига хавфли ўсма касалликлари  билан хастланган беморларни яшовчанлигига салбий таъсири исботланган;
хавфли ўсмаларнинг IV босқичи билан ташхисланган беморларда ногиронлик имтиёзининг бевосита шифохонада дарҳол шакллантириш, I-III босқичларда эса даволаш муассасасидан чиққандан кейинги дастлабки ойларда расмийлаштириш зарурати асосланган; 
онкореабилитация ҳолати ўта қониқарсизиги илмий жиҳатдан асосланиб, онкологик беморлар учун тиклаш, қувватловчи ва паллиатив дастурларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига қараб, прогностик мезонларни ҳисобга олган ҳолда комплекс индивидуал реабилитация дастури такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хавфли ўсмалар эпидемиологияси ва онкологик ногиронлик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
онкологик беморларда ногиронликни турли даржаларни шакллантиришда юзага келган қатор муаммоларни борлиги, уларнинг ечими харакат тартиби, хавфли ўсмалар билан хасталанган ва ногиронлик тавсия этилган беморлар реабилитацияси самарадорлиги кўрсаткичларининг пастлиги таҳлили бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Андижон вилоятида хавфли ўсмалар эпидемиологияси ва уларнинг профилактикаси» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н–д/228-сон маълумотномаси). Натижада турли соматик касалликларни ташхислаш ва даволашдаги камчилликлар натижасида ривожланган хавфлиўсмалар эпидемиологияси ва онкологик ногиронликташислаш, ногиронлик олган беморлар реабилитацияси самарадорлиги кўрсаткичларини оширишга қаратилган индивидуал дастурларнинг тадбиқ қилиш асосида хавфли ўсмалар билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари камайтириш имконини берган; 
хавфли ўсмалар эпидемиологияси ва онкологик ногиронлик башоратлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиали ва Андижон туман тиббиёт бирлашмасиниинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 05 апрелдаги 8н–д/127–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши2017 йилда касалланиш кўрсаткичи 2007 – йилга нисбатан 23,1 % га камайган, 2019-йилга келиб ушбу кўрсаткич 2017- йилга нисбатан 14,2 % га кўпган, касалликлар стурктурасида сут бези ва бачадон бўйни саратонлари улуши5,3% ва 1,1 % га ошган бўлса, меъда ва ўпка хавфли ўсмалари 4,7% ва 1,6 % га камайган, хавфли ўсмалар билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси ва касалланиш профилактикаси тизимини такомиллаштириш, ногиронлик шакллантириш, камайтириш, олдини олишда мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, умр кўриш давомиийлилиги узайтириш имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш