Сайт тест режимида ишламоқда

Мамедов Умид Суннатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орофаренгиал соҳа ўсмаларини даволашда кенгайтирилган лимфоденэктомияни  такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Tib400.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мудунов Али Мурадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, професссор; Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рентгенрадиология илмий маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: орофаренгиал соҳа ўсмалари ва бўйин лимфа тугунларида регионар метастазлар бўлган беморларни жарроҳлик тактикаси ва реабилитацияни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
орофаренгиал хавфли ўсмаларида N2-3 лимфатик тугунларини зарарланиши радикал ва модификациялашган лимфодиссексия усули ёрдамида бўйин метастазларни бўйин томир-нерв структурасининг резекциясида парафаренгиал клетчаткага кириб бориш орқали ташқи уйқу артериясининг резекцияси билан фарқланадиган жарролик амалиёти самарадорлиги исботланган;
орофаренгиал соҳа аъзолари хавфли ўсмалари метастазларини баҳолашда ультратовуш ва магнит-томографик ташхислашдан компьютер томография текшируви бўйин лимфатик тугунлар зарарланишини  ташхислашда юқори ахборотлилиги, сканерлаш кесимининг кичиклиги, ўсманинг томирларга инвазивлигини баҳолаш параметрлари устунлиги исботланган;
орофаренгиал соҳа аъзолари саратонда нур ва кимётерапиянинг регионар метастазлари бўлган беморларда ўтказилиши ва иккинчи босқичда комбинациялашган жаррохлик амалиётини  бажарилиши қайталанишга олиб келувчи экстракапсуляр ўсган бўйин регионар метастазларни олиб ташлаш имконини берганлиги исботланган;
бўйиннинг лимфатик тугунларини метастатик зарарланишида нейроваскуляр тузилмаларни резекция килиш билан кенгайтирилган лимфодиссекциянинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
оғиз-халкум, бурун-халқум, кекирдак-халқум, халқум ва оғиз шиллиқ қаватининг саратон касаллигида ясси хужайрали хавфли ўсмаларининг регионар метастазлари бўлган беморларда комбинациялашган ва комплекс такомиллаштирилган даволаш усули самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орофаренгиал соҳа ўсмаларини даволашда кенгайтирилган лимфоденэктомияни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юз-жағ соҳасида саратон касаллиги кузатилган беморларда онкологик касалликлар ташҳислаш усуллари ва уни коррекциялаш йўлларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юз-жағ соҳаси онкологик касалликларининг диагностикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 3 октябрдаги 8н-р/312-сонмаълумотномаси). Натижада юз-жағ соҳаси саратони билан асоратланган беморларда ташхислашнинг янги усулларини танлаш орқали хастлаик самарали даволаш ва беморларнинг ҳаёт чифатини яхшилаш имконини берган;
орафаренгиал соҳа раки кузатилган беморларда жарроҳликнинг янгича ёндашувлари ва механизмларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмасини хирургик даволашда кенгайтирилган лимфодиссекцияни бажариш методикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 8н-р/307-сон маълумотномаси). Натижада  оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати саратонида кенгайтирилган лимфа тугунлари лимфодиссекцияси ўтказиш техникасини такомиллаштиришга ёрдам берган, бу эса  беморларнинг умр кўриш давомийлилигини узайтириш имконини берган;
бош ва бўйин ўсмалари кузатилган беморларда кенгайтирилган лимфа тугунлари лимфодиссекциясидан кейинги даволаш усуллари бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бош ва бўйин ўсмаларида кенгайтирилган лимфодиссекциядан кейин беморларни олиб бориш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-р/323-сон маълумотномаси). Натижада бош ва бўйин соҳаси саратонида кенгайтирилган лимфа тугунлари лимфодиссекциясини ўтказиш техникасини такомиллаштириш, қўшимча янги усулларни ишлаб чиқиш орқали  ушбу беморларнинг узоқ муддат яшаш имконини берган;

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш