Сайт тест режимида ишламоқда

Эргашева Махбуба Хотамбековнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимнинг синергетик қонуниятлари: назарий-методологик таҳлил”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fal103.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, (DSc), доцент; Шермухаммедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Артиков Туланбой  Артикович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнини назарий-методологик тадқиқ этиш асосида синергетик қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида намоён бўлувчи тартиб ва тартибсизлик ўртасидаги детерминистик муносабат билан синергетик таълим тизимининг мураккаблик, ночизиқлик, беқарорлик ва барқарорлик, мувозанатсизлик ва мувозанатлилик хусусиятларининг диалектик алоқадорлиги мантиқий далилланган;
таълим тизимига жорий этилаётган янги педагогик технологиялар ва инновацияларни хаотик ҳолатларида аттрактор (замонавий таълим муассасаси, таълим берувчи субъектлар, давлат ва жамиятнинг таълимга оид рационал сиёсати)нинг эвристик имкониятлари аниқланган;
таълим тизимидаги очиқлик ва ёпиқлик диалектикасининг рефлексив хусусияти, таълимда интеграция омили (ҳамкорликда ривожланиш технологияси)нинг ўрни ҳамда миллий таълим тизимини модернизациялашга тизимли ёндашувнинг яхлитлик, иерархик тузилиш, қисм ва бутуннинг ўзаро алоқалорлиги сингари имкониятлари фалсафий жиҳатдан исботланган;
Ўзбекистонда синергетик тафаккур тарзи ва ижтимоий прогноз қила олиш қобилиятига эга таълим олувчиларни шакллантириш усуллари синергетик таълим тизимини жорий этишда намоён бўлувчи бифуркацион, флуктуацион, диссипатив жараёнларни конструктив йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
замонавий таълимнинг очиқ ва мураккаб система сифатида ўз-ўзини ташкиллаштириш жараёнидаги ночизиқли феномени ҳисобланган рефлексив, креатив, конструктив, инновацион тафаккур тарзини шакллантирувчи ҳамда таълим тараққиётига хизмат қилувчи функционал хусусияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимининг синергетик қонуниятларини тадқиқ этиш асосида:
таълим системасида инновацион жараёнлардаги хаотик ҳолатлар ва унда аттрактор омилининг эвристик имкониятлари, бугунги кундаги замонавий таълим муаммоларидаги синергетик қонуниятлар ҳамда уларнинг пллюралистик ва амалий ечимларига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан PZ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2022 йил 21 январдаги 01-193-сон маълумотномаси). Натижада амалий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга, синергетик таълим тизимининг имкониятларини кўрсатиб беришга, таълим тизимидаги очиқлик, ночизиқлилик, мувозанатсизлик, тартиб ва тартибсизлик каби синергетик қонуниятларнинг намоён бўлишини очиб беришга хизмат қилган;
таълим тизимидаги очиқлик ва ёпиқлик диалектикасининг рефлексив таҳлили, таълимда интеграция омилининг ўрни ҳамда миллий таълим тизимини модернизациялашга тизимли ёндашувнинг афзалликлари хусусидаги илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан  KA-3-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, концептуал муаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий-илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 12 мартдаги 04/11-1428-сон маълумотномаси).  Натижада амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва синергетик методологиянинг олий таълим тизимидаги имкониятлари, ўқув жараёнида синергетик методлар қўлланишининг аҳамияти ҳамда таълим тизимини очиқ тизим сифатидаги тараққиёт механизмларини ёритиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда синергетик таълим тизимини шакллантириш жараёнида намоён бўлувчи бифуркацион, флуктуацион диссипатив жараёнларни конструктив йўналишга буриш орқали синергетик тафаккур тарзига эга, келажакни аниқ прогноз қила оладиган таълим олувчиларни етиштириш йўлларига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан PZ-2017-0930223  рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2022 йил 21 январдаги 01-193-сон маълумотномаси). Натижада амалий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва олий таълим талабаларини синергетик таълим тизими орқали ўз-ўзини ташкиллаштира оладиган, ўз устида тинимсиз меҳнат қиладиган, ўз меҳнатига муносиб баҳо бера оладиган, ўзига нисбатан талабчан замонавий кадрлар сифатида шакллантиришига хизмат қилган;
замонавий таълим – очиқ ва мураккаб система сифатида таҳлил этилиб, таълимнинг ўзини-ўзи ташкиллаштириши жараёнида ночизиқлили феномен бўлган танқидий, креатив, конструктив, инновацион тафаккур тарзини шакллантирувчи функционал хусусиятларига доир янгилик ва назарий хулосалардан, амалий таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви ва “Таълим ва тараққиёт” радиоэшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 20 январдаги 01-11/14-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувни сценарийсини мазмунан бойитишга ҳамда кенг жамоатчиликка миллий таълим тизимини модернизациялаш жараёнида тизимли ёндашув, тадрижийлик, изчилликни таъминлаш оқилона кечишини  етказишга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш