Сайт тест режимида ишламоқда

Хакимов Алишер Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулиятини оширишнинг ижтимоий- фалсафий хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fa1606.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Саидқосимов Акбархон Исаханович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Тоғаев Нодиржон Эргашевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулиятини оширишнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини аниқлаш ва жамиятда шахснинг ижтимоийлашуви ҳамда фаоллигини ошириш бўйича конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик масъулиятини юксалтиришда миллий юксалиш феноменининг ўрни ва фуқаролик масъулиятини ривожланишида унинг моҳиятини белгиловчи ижтимоий фаоллик, сиёсий маданият, ҳуқуқий онг ва маънавий дунёқараш каби компонентлар ўртасидаги диелектик алоқадорлик мантиқий далилланган;
глобаллашув тенденцияларининг фуқаролик масъулиятини шаклланишига  ижобий таъсири, унинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлишига тўсиқ бўладиган салбий жиҳатлари ва фуқаролик масъулияти тарбиясига таъсир этадиган деструктив таҳдидлар, перманент муаммолар (ижтимоий бегоналашув, “оммавий маданият”, маънавий таҳдидлар) аниқланган;
миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулияти ижтимоий моҳиятида содир бўлган ва унинг жамият тараққиётида прогрессив характердаги инновацион салоҳият, ижодий анъаналар ясовчи  ўзгариш жараёнлари (маънавий трансформация, инновацион фаоллик, ижтимоий янгиланиш) макон ва замон нуқтаи назаридан асослаб берилган;
миллий юксалишнинг прогрессив тенденциялари шароитида инсон шахсини такомилга етказишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигига эришишнинг тизимли, услубий, технологик, функционал, ижтимоий, маданий ва маърифий механизмлари замонавий тенденциялар контекстида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулиятини ошириш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш билан боғлиқ илмий натижалар асосида:
фуқаролик масъулиятини юксалтиришда миллий юксалиш феноменининг ўрни ва фуқаролик масъулиятини ривожланишида  унинг моҳиятини белгиловчи компонентлар (ижтимоий фаоллик, сиёсий маданият, ҳуқуқий онг ва маънавий дунёқараш) ўртасидаги ўзаро алоқадорлигига доир таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилояти «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказининг «Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш» мавзусидаги 68-11/78 рақамли 2018-2020 йилда бажарилган амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 20 cентябрдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада, миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларида, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва фуқаролик маъсулиятини ошишига хизмат қилган;
глобаллашув тенденцияларининг фуқаролик масъулиятига ижобий ва салбий таъсирлари, фуқаролик масъулиятига салбий таъсир этадиган перманент муаммолар (ижтимоий бегоналашув, маънавий таҳдидлар) ва уларни олдини олишга оид таклиф-тавсиялардан «Қалб нури» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқининг молиявий кўмагидаги «Марказий Осиёда радикализм ва дезинформацияга қарши турғунликни кучайтириш» мавзусидаги фундаментал гранти лойиҳаси доирасида Марказий Осиё давлатларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ташкил қилинган "Covid-19, аҳолининг заиф қатламлари (муҳожирлар, қочқинлар, миллий озчиликлар) учун ахборот лойиҳалари»ни амалга оширишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2021 йил 23 декабрдаги 04-05/623-20-сон маълумотномаси). Илмий хулосалардан, аҳоли ўртасида маънавий таҳдидларни олдини олиш ва бу жараёнда фуқаролик маъсулиятини ошириш чора-тадбирларини ташкил этишга устувор аҳамият бериш керак бўлган вазифаларни белгилаб олишга хизмат қилган;
миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулияти ижтимоий моҳиятида содир бўлган ўзгаришлар жараёнларини (маънавий трансформация, инновацион фаоллик, ижтимоий янгиланиш) макон ва замон нуқтаи назаридан ёритилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилояти «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказининг «Жамият барқарорлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг инновацион омиллари» мавзусидаги 2021 йилда бажарилган 07-рақамли грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган, жумладан, мазкур грант режасининг «Таълим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора-тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтқазиш ва тегишли таклифлар бериш» деб номланган 4-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда диссертациядаги «миллий юксалиш тенденцияларининг шахс ижтимоий масъулиятига таъсирини ошириш ва уни праксиологик жиҳатлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган»лигига оид конструктив фикр-мулоҳазаларидан самарали фойдаланилган (Жиззах вилояти «Истиқбол» минтақавий тадқиқот марказининг 2021 йил 16 октябрдаги 12-сонли маълумотномаси). Натижада аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва фуқаролик масъулиятини ошириш борасидаги эмпирик тадқиқотлари фуқароларда миллий юксалишда ижтимоий муносабатларнинг асосий ҳаракатлантирувчи объекти бўлган ижтимоий фаолликни ривожланишига хизмат қилган;
миллий юксалиш тенденцияларининг шахс ижтимоий масъулиятига таъсирини ошириш ва унинг праксиологик жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялар «Севимли» телеканалидаги «Маҳаллада дув-дув гап» телекўрсатуви лойиҳаси, шунингдек, «Хайрли оқшом» кўрсатувининг 2021 йил 6,7,8 сентябрь сонлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика «Севимли» телеканалининг 2021 йил 14 декабрдаги 1/1107 –сон маълумотномаси). Натижада, миллий юксалиш шароитида фуқаролик масъулиятини ошириш аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ёшларда маънавий-ахлоқий қадриятларга ҳурмат ҳиссини ривожлантиришга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш