Сайт тест режимида ишламоқда

Туратов Шуҳрат Баҳромовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлaрнинг фуқaрoлик мacъулиятини шaкллaнтиришдa ҳуқуқий вa aхлoқий oнг диaлeктикacи”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal277.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳажиева Мақсуда, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафаров Абдуҳолиқ Сафарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшларнинг фуқаролик масъулиятини шакллантиришда ахлоқий ва ҳуқуқий онгни уйғунлаштириш тенденцияларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда фуқаролик масъулиятининг шаклланиши қонуний жараён сифатида мамлакат барқарор тараққиётининг бирламчи омили эканлиги “инсон эҳтиёжларининг ўсиб бориши”, “инсон эҳтиёж, манфаат ва мақсадининг уйғунлиги” каби ижтимоий фалсафий қонунлар асосида мантиқий  далилланган;
қонунга ҳурмат, ватанпарварлик, адолатпарварлик, юксак ахлоқийлик, бурч ва масъулият сингари фуқаролик масъулиятига оид туйғуларни ёшлар онгига сингдиришда миллий қадриятлардан оқилона фойдаланиш зарурияти фалсафий жиҳатдан асосланган;
ёшларда фуқаролик масъулиятининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи таълим, тарбия, тарғибот сингари омилларнинг уйғунлашувига асос бўлувчи оила, маҳалла, таълим муассасалари каби ижтимоий институтлар фаоллигини ошириш зарурлиги исботланган;
ёшларда фуқаролик масъулияти юксалишининг ақидапарастлик, коррупция, маънавий қашшоқлик каби ғоя ва мафкураларга қарши курашдаги конструктив (маънавий етуклик, сиёсий фаоллик, даҳлдорлик) аҳамияти сабаб ва оқибат фалсафий категориялар контекстида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда фуқаролик масъулиятини шакллантиришда ҳуқуқий ва ахлоқий онг диалектикасини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ёшларда фуқаролик масъулияти шаклланишининг ижтимоий, фалсафий, қонуний жараён сифатида кўриб ўтилиши ва ижтимоий фалсафий (инсон эҳтиёжларининг ўсиб бориши, эҳтиёж, манфаат ва мақсадининг уйғунлиги) қонунларига оид  таклиф ва тавсиялардан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” дарслигининг “Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида – ёшларга доир давлат сиёсатининг долзарб вазифалари”, “Ўзбекистоннинг таълим сохасидаги стратегияси ва кадрлар тайёрлашнинг замонавий тамойиллари” номли 8-9-мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 89-06-687-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларимизда маънавий, ҳуқуқий ва жисмоний камолоти билан биргаликда ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти, қонунийлик, адолатпарварлик, юксак ахлоқийлик, бурч ва масъулият туйғуси каби тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
ёшларда қонунга ҳурмат, ватанпарварлик, адолатпарварлик, юксак ахлоқийлик, бурч ва масъулият сингари фуқаролик масъулияти юксалиши,  фуқаролик масълиятига оид туйғуларни улар онгига сингдиришда миллий қадриятлардан оқилона фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар ва қонун” номли ҳуқуқий танлов Концепциясини ва “Ёшлар – келажагимиз бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлар” комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 2 июлдаги 4-10-23-1767-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг иш самарадорлигини янада оширишга, шунингдек, республикамиз аҳолиси, айниқса, ёшларининг ҳуқуқий ва ахлоқий онгини юксалтириш орқали уларда фуқаролик масъулиятини янада оширишга хизмат қилган;
 ёшларда фуқаролик масъулиятининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи таълим, тарбия, тарғибот сингари омилларнинг  уйғунлашувига асос бўлувчи ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, таълим муассасалари) фаоллигини оширишга оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маънавий-маърифий ишлар концепсияси”ни, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда, шунингдек, “Дунёни маърифат қутқаради” номли ўқув қўлланмани ва “Ўзбекистон фалсафаси тарихи” китобини нашрга тайёрлашда фойдаланилган  (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 30 июндаги 03/08-804-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда фуқаролик масъулиятини ошириш, ёшларнинг давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан дунёқарашини ривожлантиришда, уларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий онгини ошириш амалиётида илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
ёшларда фуқаролик масъулияти юксалишининг ақидапарастлик, коррупция, маънавий қашшоқлик каби ғоя ва мафкураларга қарши курашдаги конструктив (маънавий етуклик, сиёсий фаоллик, даҳлдорлик) аҳамиятига оид илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилоят телевидениясининг 2020 йил 24 ноябрь куни эфирга узатилган “Бунёдкор ёшлар” ва 2019 йил 2 декабрдаги “Эътибор марказида” ток-шоусидаги “Ёшларнинг жамият ва давлат олдидаги масъулияти” мавзусидаги дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 июлдаги 43-103-сон маълумотномаси). Натижада, кенг аҳоли ва ёшлар ўртасида ёшларда фуқаролик масъулияти шаклланишига таъсир кўрсатувчи шароит ва омиллар таҳлил қилиниб, фуқаролик масъулияти, қонунийлик, ватанпарварлик, адолатпарварлик, юксак ахлоқийлик, бурч ва масъулият туйғуси каби тушунчалар асосида мамлакат барқарор тараққиётининг муҳим омили сифатида баён қилинди  ва ёшларда масъулиятни шакллантириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини  такомиллаштиришга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш