Сайт тест режимида ишламоқда

Олимов Жаҳонгир Бўрибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўрмон хўжалигининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи (1917-2020 йиллар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2. PhDTar/954.
Илмий раҳбар: Эшов Баҳодир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Муродилла Махмуталиевич тарих фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади совет даври ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўрмон хўжалигининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларининг хусусиятларини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
советлар бошқарувининг дастлабки даврида колхоз ва совхозларга ўрмонларни кесишга буйруқ бериш ваколатини маҳаллий советлар ихтиёрига берилиши Ўзбекистон ССР ҳудудидаги ўрмон фонди майдонларининг сезиларли камайишига олиб келганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 60-70-йилларида республика миқёсида қишлоқ хўжалиги ерларни кўпайтириш учун қўриқ ерлар ўзлаштирилиб, ўрмонларга катта зарар етказилиши, уларни қайта тиклаш ва ўрмонларни муҳофаза қилишга етарли даражада аҳамият берилмаганлиги оқибатида республикада сув, иқлим ва ўсимликлар сингари экосистемаларнинг деградацияга учраганлиги исботланган;
мустақилликнинг илк йиллари ўрмон хўжаликлари фаолиятини молиялаштиришда узилишлар кузатилганлиги, соҳани ривожлантиришга етарли даражада аҳамият берилмаганлиги натижасида республика ўрмонлари флора ва фаунасига зарар етказилиб, миллий қўриқхоналар ва миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларидаги экологик мувозанат меъёрларининг бузилганлиги аниқланган;
сўнгги йилларда республикадаги ўрмон хўжаликлари фаолиятига эътиборнинг кучайтирилиши, ўрмон фонди ерларининг умумий майдони оширилиши натижасида ушбу соҳа иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлангани, бу жараёнда доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, экотуризмни ривожлантириш, хўжаликда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга аҳамият берилгани ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилгани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ўрмон хўжалигининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
советлар бошқарувининг дастлабки даврида колхоз ва совхозларга ўрмонларни кесишга буйруқ бериш ваколатини маҳаллий советлар ихтиёрига берилиши Ўзбекистон ССР ҳудудидаги ўрмон фонди майдонларининг сезиларли камайишига олиб келганлигига оид илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги марказий давлат аппарати ва тизим ташкилотлари ходимларининг кўп йиллик фаолиятини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 25 мартдаги 05/21-1394-сон маълумотномаси). Тадқиқотда Ўзбекистонда ўрмон хўжалигининг ҳолати, мустақиллик йилларида бу соҳада амалга оширилган ўзгаришлар, сўнгги йилларда республикада ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар тарихий манбалар асосида очиб берилган бўлиб, ушбу маълумотлар бугунги кун ёшларига ўрмон илм-фанини тарғиб қилиш, уларни мазкур йўналишдаги билимларини оширишга хизмат қилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ўрмон хўжалигининг халқ хўжалигини мустаҳкамлашга қўшганганлиги, ХХ асрнинг 60-70 йилларида эса республика миқёсида қишлоқ хўжалиги ерларни кўпайтириш учун қўриқ ерларни ўзлаштирилиб, ўрмонларга катта зарар етказилиши, уларни қайта тиклаш ва ўрмонларни муҳофаза қилишга етарли даражада аҳамият берилмаганлиги оқибатида республикада сув, иқлим ва ўсимликлар сингари экосистемаларнинг деградацияга учраганлигига доир маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг «Фарғона Ўзбекистон гавҳари», «Мустақиллик йилларида Ўзбекистон» мавзусидаги бўлим экспозицияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 01-12-01-1088-сон маълумотномаси). Натижада музейга тақдим этилган маълумотлар унинг фондини бойитишга, бу ерга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тарихига оид янги маълумотларни олиши ҳамда тарихий тафаккурини ўстириш имкони яратилган;
мустақилликнинг илк йиллари ўрмон хўжаликлари фаолияти молиялаштиришда узилишлар кузатилганлиги, соҳани ривожлантиришга етарли даражада аҳамият берилмаганлиги натижасида республика ўрмонлари флора ва фаунасига зарар етказилиб, миллий қўриқхоналар ва миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликларидаги экологик мувозанат меъёрларининг бузилишига олиб келганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампаниясининг 2021 йил 9 апрелдаги 02-40-531-сон далолатномаси). Кўрсатувда Ўзбекистон ўрмон хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар ҳамда республикадаги экологик вазиятни яхшилашда Ўрмон хўжаликларининг ўрни ва роли масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу муаммоларнинг таҳлил этилиши ёшлар онгида табиатни асраб-авайлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги билим ва савияларини кучайтиришга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш