Сайт тест режимида ишламоқда

Джуракулов Хусан Анваровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий экотуризм ривожида шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтириш зарурияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fal81.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий маслаҳатчи: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норқулов Сухроб Дустмуратович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий экотуризм ривожида шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтиришнинг конструктив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экотуризм ички имкониятларини оширишга боғлиқ бўлган экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришда ҳудудий жойлашув, аҳолининг яшаш тарзи, маданияти, урф-одати ва анъаналарига оид миллий ментал хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги  мантиқий далилланган;
шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтиришда касбий экологик эҳтиёжни детерминлаштирувчи экологик касбий билим, тажриба, малака ва кўникма сингари атрибутив категориялар асосланган;
экотуристик муҳит мувозанатини сақлаш тамойиллари миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги коньюктурасининг ахлоқий хулқ-атвор мезонлари билан ўзаро диалектик боғлиқлиги аниқланган;
шахс экологик ҳуқуқий онгини шакллантириш орқали экотуризмнинг ижтимоий-элитар ва хусусий-корпоротив контурларини такомиллаштириш зарурати фалсафий жиҳатдан исботланган;
шахс экологик ҳуқуқий билимини ривожланиш динамикасига таъсир этувчи эҳтиёж, фаоллик каби омилларнинг мақсадга кўра индивидуал, жамоавий  ва сабабига кўра одатий, илмий, касбий экологик ҳуқуқий онг турларини келтириб чиқаришининг ижтимоий зарурати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда замонавий экотуризм ривожида шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтириш зарурияти билан боғлиқ олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
экотуризм ички имкониятларини оширишнинг миллий ментал хусусиятларига оид илмий хулосалар, таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон Қарори билан тасдиқланган «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган  «Экологик кодекс» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 16 майдаги 02-02/1-631-сон маълумотномаси). Натижада шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтиришга оид назарий хулосалар, амалий таклиф ва методологик тавсиялар Республикамиз табиий атроф-муҳитининг барқарорлашувини таъминлашга хизмат қилган;
шахс экологик ҳуқуқий онгини юксалтиришда касбий экологик эҳтиёжни детерминлаштирувчи атрибутив категориялар асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-95 рақамли «Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 26 майдаги 04/11-2973-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал грант лойиҳасида белгиланган вазифалар  ижросини таъминлашга ва мамлакатимиз фуқароларининг табиатга бўлган экологик қарашларини кенгайтиришга хизмат қилган;
экотуристик муҳит барқарорлигини таъминлашда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги коньюктураси  математик модел асосида аниқланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш» Концепцияси лойиҳасини, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ва «туризмни ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 11 апрелдаги 18-18/960-1-сон маълумотномаси). Натижада Республика аҳолисининг туризм ички имкониятлари, айниқса, экотуризмни ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштиришга ва ундан оқилона фойдаланиш ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
шахс экологик ҳуқуқий онгини шакллантириш асосида экотуризм  контурларини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш заруриятига доир илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ва Қарши давлат университети қошидаги «Замон» минтақавий тадқиқот марказида 2018-2019 йилларда бажарилган «Қашқадарёнинг туристик салоҳияти – глобал тармоқда» мавзусидаги 49-10/133-рақамли амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 11 апрелдаги 04/1661-сон маълумотномаси). Натижада республикамиз ёшларининг туризм, хусусан, экотуризмга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
шахсда экологик ҳуқуқий билимларнинг ривожланиш динамикасига таъсир этувчи ижтимоий омилларга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали» томонидан 2022 йилда эфирга узатилган  «Жараён» эшиттиришининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасасининг 2022 йил 15 апрелдаги 04-35765-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир шахсда экологик ҳуқуқий билимларни оширишга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш