Сайт тест режимида ишламоқда

Бойназаров Одилжон Файзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креатив тафаккурнинг шаклланишида информацион маданиятнинг роли ва аҳамияти (онтологик-гносеологик таҳлил)”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal543.
Диссертация бажарилган муассаса номи Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент;
Расмий оппонентлар: Қурбонова Лолахон Абдулходимовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Азизқулов Акрам Абдурахмонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади креатив тафаккур ва информацион маданиятнинг диалектик алоқадорлигини, информацион жамиятдаги фалсафий, ижтимоий ҳамда когнитив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информацион маданият ва креатив тафаккурнинг эвристик, конструктив, инновацион жиҳатлари ҳамда креатив тафаккурнинг социал зарурияти, ёш олим ва тадқиқотчиларнинг илмий изланишларидаги самардорлигини оширишнинг прагматик, регулятив таъсири аргументланган;
Ўзбекистоннинг юксалиш шароитида креатив тафаккур ва информацион маданият уйғунлиги, унинг ғоявий, маънавий ҳамда интеллектуал аҳамияти, когнитив имкониятлари диалектик методология нуқтаи назаридан асослаб берилган;
фуқаролик жамиятида ёшларда информацион маданиятни ошириш ва креатив тафаккурни шакллантиришнинг прогрессив характердаги ғоявий-концептуал аспектлари, интеллектуал-акмеологик жиҳатлари очиб берилган;
глобаллашув шароитида кишиларнинг интелектуал даражасининг корреляциясини ифодаловчи креатив тафаккур ва информацион маданиятнинг ўзаро диалектикаси ҳамда информацион жамиятдаги концептуал детерминантлиги мантиқий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Креатив тафаккурнинг шаклланишида информацион маданиятнинг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш асосида:
информацион маданият ва креатив тафаккурнинг эвристик, конструктив, инновацион жиҳатлари, креатив тафаккурнинг социал зарурияти, ёш олим ва тадқиқотчиларнинг илмий изланишларидаги самардорлигини оширишнинг прагматик, регулятив таъсирига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган  (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 11 январдаги 04/11-4938-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштиришга, шунингдек миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларида, ёшлар тафаккурини шаклланишида информацион маданиятни юксалтириш борасидаги амалий ишлар ривожига хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг юксалиш шароитида креатив тафаккур ва информацион маданият уйғунлиги, унинг ғоявий, маънавий ҳамда интеллектуал аҳамияти, когнитив имкониятларига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан нашр этилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” мавзусидаги энциклопедияни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2021 йил 18 августдаги 02/328-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликка буюк аждодларимиз маънавий меросига бўлган қизиқишини ортиришига ва уларнинг фалсафий, маънавий-илмий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
фуқаролик жамиятида ёшларда информацион маданиятни ошириш ва креатив тафаккурни шакллантиришнинг прогрессив характердаги ғоявий-концептуал аспектлари, интеллектуал-акмеологик жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 11 январдаги 04/11-4938-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштиришга, миллий маънавиятимиз тарғиботи чора-тадбирларида, ёшлар тафаккурининг шаклланишида информацион маданиятни юксалтириш борасидаги амалий ишларда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида диссертациядаги ғоялар муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув шароитида кишиларнинг интелектуал даражасининг корреляциясини ифодаловчи креатив тафаккур ва информацион маданиятнинг ўзаро диалектикаси ҳамда информацион жамиятдаги концептуал детерминантлиги борасидаги тавсияларга оид назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатуви ва “Касбим-фаҳрим” радиоэшиттиришининг навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 01-11/482-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонни барпо этишда информацион маданият соҳасини ривожлантириш, шу соҳани такомиллаштириш орқали креатив тафаккурни шакллантиришга оид назарий ва услубий ғоялар, тамойилларни ўрганиш масаласи кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш