Сайт тест режимида ишламоқда

Ахмедов Ахат Ахроровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини такомиллаштириш” (педагогика олий таьлим муассасаларида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Ped77.
Илмий маслаҳатчи: Джораев Махматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Навоий давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермакбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунов Икромжон Ғуломжонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Абдиев Умирбек, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал тайёргарлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантириш компонентлари ўқув-физик, намойишли эксперимент, физик ҳодисаларни кузатиш ва тадқиқ қилиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ хусусий компетенцияларни таянч касбий лаёқатлиликни белгилаб берувчи экспериментал топшириқларни бажаришда ахборот технологияларини қўллай олиш, экспериментал установкани лойиҳалаш каби кўрсаткичлар билан мувофиқлашув даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-физик экспериментни ташкил этиш жараёнлари функционал, тизимли-структур, жараёнли, вариатив, компетенциявий каби методик ёндашувларнинг экспериментал фаолиятни ташкил этишнинг назарий билимларнинг етакчи ўрин тутиши, реаллик ва муаммоли тавсифга эгалик, хусусийдан умумийга қараб бориш тамойиллари билан интернал алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компоненти физик экспериментни амалга оширишнинг танишувга доир (ёдга тушириш, тушуниш), асосий (ўзлаштирилган билим, кўникма, малака ва қобилиятларни одатий вазиятларда қўллаш), якуний (ижодий) босқичларини яратилаётган шарт-шароитни минимал тарзда аниқлаштиришга йўналтирилган муаммоли вазиятларни динамик равишда мураккаблаштириб бориш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ресурслар асосида намойишли лабораторияларни ўтказиш методикасининг амалий босқичи физикавий дастурий таъминотни бир вақтнинг ўзида бир нечта физик параметрларни қайд этишга хизмат қиладиган электрон ўлчов қурилмаларининг аниқлик, тезкорлик, мобиллик, графикли намойиш этиш каби кўрсаткичларини экспериментал компетентликни ривожлантириш жараёнларида мунтазам коррекциялашнинг диагностик имкониятини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг экспериментал компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти муаммоли, мунозарали, ўйинли, кейс интерфаол технологияларни муаммоли-вазиятли, анжуманли, мунозарага асосланган, тадқиқотчиликка доир, воркшоп, ўқув лойиҳаси кўринишидаги семинарлар жараёнида ментал харита, кластер, фишбоун, денотат граф каби чизма-тасвирий моделлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантириш компонентларини ўқув-физик, намойишли эксперимент, физик ҳодисаларни кузатиш ва тадқиқ қилиш жараёнида ўқувчиларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ хусусий компетенцияларни таянч касбий лаёқатлиликни белгилаб берувчи экспериментал топшириқларни бажаришда ахборот технологияларини қўллай олиш, экспериментал установкани лойиҳалаш каби кўрсаткичлар билан мувофиқлашув даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан физика фанидан Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01/11-01/9-1577-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни физик экспериментларни ўтказишга тайёрлаш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантириш моделининг ташкилий-жараёнли компонентини физик экспериментни амалга оширишнинг танишувга доир, асосий, якуний босқичларини яратилаётган шарт-шароитни минимал тарзда аниқлаштиришга йўналтирилган муаммоли вазиятларни динамик равишда мураккаблаштириб бориш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД А-1-26. “Узлуксиз таьлим тизимида физика ўқитишни эҳтимолий-статистик ғоя ва тушунчаларини шакллантириш асосида такомиллаштириш ва унга оид услубий қўлланма тайёрлаш (2015-2017 йй)” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2021 йил 3 декабрдаги 01-04-13/153-сон маълумотномаси). Натижада, физика фанидан экспериментни ташкил этишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилган;
интегратив ресурслар асосида намойишли лабораторияларни ўтказиш методикасининг амалий босқичини физикавий дастурий таъминотни бир вақтнинг ўзида бир нечта физик параметрларни қайд этишга хизмат қиладиган электрон ўлчов қурилмаларининг аниқлик, тезкорлик, мобиллик, графикли намойиш этиш каби кўрсаткичларини экспериментал компетентликни ривожлантириш жараёнларида мунтазам коррекциялашнинг диагностик имкониятини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг экспериментал компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминотини муаммоли, мунозарали, ўйинли, кейс интерфаол технологияларни муаммоли-вазиятли, анжуманли, мунозарага асосланган, тадқиқотчиликка доир, воркшоп, ўқув лойиҳаси кўринишидаги семинарлар жараёнида ментал харита, кластер, фишбоун, денотат граф каби чизма-тасвирий моделлар асосида бойитишга асосланган экспериментал таълим алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ЁАТ5-ХТ-1-31884 рақамли “Иннавацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакиллантириш усуллари” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2021 йил 25 ноябрдаги 01-20-09/2092-сон маълумотнома). Натижада, физикадан лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда ахборот технологияларини қўллаш ва педагогика олий ўқув юртларида экспериментал таълимни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг экспериментал компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-физик экспериментни ташкил этиш жараёнларини функционал, тизимли-структур, жараёнли, вариатив, компетенциявий каби методик ёндашувларнинг экспериментал фаолиятни ташкил этишнинг назарий билимларнинг етакчи ўрин тутиши, реаллик ва муаммоли тавсифга эгалик, хусусийдан умумийга қараб бориш тамойиллари билан интернал алоқадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилган “Педагогика олий таълим муассасаларида физикадан лаборатория ишлари модернизацияси” номли ўқув-методик ишланма Белоруссия Республикаси МозырДПУ таълим жараёнига татбиқ этилган (МозырДПУнинг 2020 йил 19 мартдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада, физикадан лаборатория ишларини ташкил этишда инновацион усуллардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш