Сайт тест режимида ишламоқда

Санақулов Аброр Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборотлашган жамиятда виртуал реаллик феномени (ижтимоий-фалсафий таҳлил)», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal221.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Қаҳҳорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саиткасимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Азизқулов Акрам Абдурахмонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
 Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда виртуал реаллик феноменини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг маънавий тараққиёт динамикаси реаллик ва виртуалликнинг ўзаро диалектик (жисмоний, техник, психологик, ижтимоий) табиати билан боғлиқлиги «ахборотлашган жамият», «виртуал реаллик», «виртуаллашув» категориялари асосида далилланган;
телевидения, интернет, ижтимоий тармоқ ва виртуал ўйинлар билан боғлиқ индивидуализм, эгоизм (худбинлик), эгоцентризм, зўравонлик, ахлоқий тушкунлик, бегоналашув каби деструктив омилларнинг олдини олишнинг ахлоқий жавобгарлик, маънавий рағбатлантириш каби маънавий-ахлоқий мезонлари аниқланган;
виртуал реалликнинг ижтимоий-маданий соҳалар билан интеграцияси жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятлар устуворлигини таъминлаш жамият тараққиётининг асосларидан бири эканлиги мантиқий исботланган;
виртуал реалликнинг мулоқотни шакллантириш ва тажриба алмашишдаги имкониятлари, сунъий интеллектни яратишнинг ахлоқий жиҳатлари ҳамда таълимни инновацион маконга рақамли трансформациялаш орқали виртуал ўқитиш технологияларини ривожлантириш истиқболлари фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда виртуал реаллик феноменини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
жамиятнинг маънавий тараққиёт динамикаси реаллик ва виртуалликнинг ўзаро диалектик (жисмоний, техник, психологик, ижтимоий) табиати билан боғлиқлиги «ахборотлашган жамият», «виртуал реаллик», «виртуаллашув» категориялари асосида далилланган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари учун «Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашиш усуллари» мавзусида туркум ўқувлар ташкил этиш ҳамда «Глобаллашув шароитида ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш йўллари», «Маънавий таҳдидлар ва уларга қарши кураш» мавзуларида ташкил этилган туркум тадбирларнинг сценарийларини тайёрлашда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1 апрелдаги 02/02/500-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ахборот маданиятини юксалтириш, жамиятда мавжуд ахборот таҳдидларининг олдини олиш, виртуал технологиялардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;   
телевидения, интернет, ижтимоий тармоқ ва виртуал ўйинлар билан боғлиқ индивидуализм, эгоизм (худбинлик), эгоцентризм, зўравонлик, ахлоқий тушкунлик, бегоналашув каби деструктив омилларнинг олдини олишнинг маънавий-ахлоқий мезонларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳудудларда ўтказилган «Виртуал таҳдидларнинг ёшлар қадриятларига таъсири» мавзусидаги социологик тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 25 мартдаги 4-13-23-782-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан маънавий-маърифий тадбирлар, вазирлик ва идораларнинг ёшлар етакчилари учун ташкил этилган ўқув семинарлари, маъруза ва тарқатма материалларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
виртуал реалликнинг ижтимоий-маданий соҳалар билан интеграцияси жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятлар устуворлигини таъминлашга оид хулосалардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сайловолди дастурининг «VI. Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлари» бўлимининг «6.2. Ёшларни халқимизга ёт ва янги авлод онги учун зарарли бўлган «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш» бандининг 6-хатбошиси «Ёшларни халқимизга ёт бўлган «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан, маънавий-ахлоқий шаклланиши, қадриятлари, ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотлардан ҳимоя қилиш», 7-хатбошиси «Жаҳолатга қарши маърифат» концепцияси доирасида жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида анъанавий Ислом дини принципларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 15 июндаги 03/05-119-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек оиласига хос одоб-ахлоқни мустаҳкамлаш, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларга ташаббускорлик, фидойилик сингари ахлоқий фазилатларни шакллантиришга хизмат қилган;
виртуал реалликнинг мулоқотни шакллантириш ва тажриба алмашишдаги имкониятлари, сунъий интеллектни яратишнинг ахлоқий жиҳатлари ҳамда таълимни инновацион маконга рақамли трансформациялаш орқали виртуал ўқитиш технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш истиқболларига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетининг 2017-2020 йилларда бажарилган «Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари» мавзусидаги ОТ-Ф1-95 рақамли фундаментал лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 25 февралдаги 04/11-1145-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашга, шунингдек, ташкилот ва муассасалар виртуал қабулхоналар фаолиятини такомиллаштириш, интернет орқали ташкил этиладиган онлайн мулоқот ва семинарларни ташкил этиш, виртуал музей ва виртуал кутубхона лойиҳаларини амалга ошириш заруратини аниқлашга хизмат қилган. 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш