Сайт тест режимида ишламоқда

Эрназаров Зоҳид Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини иерархик  бошқариш”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.Phd/Ped1801.
Илмий раҳбар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 рақамли Илмий Кенгаш асоосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Жиззах  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида таълим сифатини иерархик бошқариш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий педагогикада олий таълим сифатининг илмий ва технологик тараққиёт даражасига мослиги, индивидуалликка йўналтирилганлик, маданий муҳитларни тизимли бошқарув тизимини яратиш, билим олувчи шахсининг ривожланиш даражасини мустақил баҳолаш каби кўрсаткичлари иерархик бошқариш нуқтаи назаридан очиб берилган;
таълим сифатини иерархик бошқаришнинг матрицавий модели жараённинг иерархик-таркибий тузилмасини ҳудудий ва олий таълим муассасаси даражаларида табақалаштирилган инновацион бошқарув жараёнини ўқув, маънавий-маърифий, илмий ва методик йўналишларда стратегик режалаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим сифатини иерархик бошқаришнинг иерархик лойиҳалаштириш, статистик таҳлил, сўровномалар, ижодий гуруҳлар, мустақил аттестация каби шакллари даражали мониторинг, манзилли топшириқлар, корпоратив фаолиятни билвосита ва бевосита бошқариш методлари асосида иерархик муносабатлар динамикасига кўра такомиллаштирилган;
олий таълимда иерархик бошқарувнинг таълим тизимларини, ўқув жараёнини, талабаларнинг тайёргарлиги, илмий ва инновацион фаолиятларни бошқариш каби сифатларининг кўп аспектлилик, кўп босқичлилик, кўп субъектлилик, кўп мезонлилик, инвариантлилик ва вариативлик каби белгилари методологик жиҳатдан аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини иерархик бошқариш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълимда иерархик бошқарувнинг таълим тизимларини, ўқув жараёнини, талабаларнинг тайёргарлиги, илмий ва инновацион фаолиятларни бошқариш каби сифатларининг кўп аспектлилик, кўп босқичлилик, кўп субъектлилик, кўп мезонлилик, инвариантлилик ва вариативлик каби белгилари методологик жиҳатдан аниқлаштирилганлигига доир хулосаларидан А-1-173-рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳанинг маънавий-маърифий жараёнларни иерархик бошқарув тизимини йўлга қўйишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 15 октябрдаги 01/11-01/10-1481-сон – маълумотномаси). Натижада таълим сифатини иерархик  бошқаришнинг матрицавий модели ва технологиясини такомиллаштириш имконини берган;
замонавий педагогикада олий таълим сифатининг илмий ва технологик тараққиёт даражасига мослиги, индивидуалликка йўналтирилганлик, маданий муҳитларни тизимли бошқарув тизимини яратиш, билим олувчи шахсининг ривожланиш даражасини мустақил баҳолаш каби кўрсаткичлари иерархик бошқариш нуқтаи назаридан очиб берилганлигига доир тавсиялари “Менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-090-сон гувоҳномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларда интеллектуал ва ахборот компетенцияларини ривожлантириш имконини берган;
олий таълим сифатини иерархик бошқаришнинг иерархик лойиҳалаштириш, статистик таҳлил, сўровномалар, ижодий гуруҳлар, мустақил аттестация каби шакллари даражали мониторинг, манзилли топшириқлар, корпоратив фаолиятни билвосита ва бевосита бошқариш методлари асосида иерархик муносабатлар динамикасига кўра такомиллаштирилганлигига доир хулосаларидан Қарши давлат университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат педагогика университетларида таълим сифатини иерархик бошқариш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 15 октябрдаги 01/11-01/10-1481-сон – маълумотномаси). Натижада таълим сифатини иерархик бошқариш тизими самарадорлиги кўрсаткичини ошириш  имконини берган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш