Сайт тест режимида ишламоқда

Син Сонг Жэнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «4-саноат инқилоби даврида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2702.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 4-саноат инқилоби даврида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий малакаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида «Фикрлаш ва амалиёт таълим технологияси» модели ҳамкорлик корхоналарида бўлажак мутахассисларнинг малакавий даражасини  хусусийликдан умумийликка мослаштиришга қаратилган мантиқий-ривожлантирувчи ҳамда муаммоли маърузаларни киритиш  асосида такомиллаштирилган;
ўқитишнинг инновацион-профессионал ва дидактик жиҳатлари прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда инновацион таълим технологиялари билан ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган тарихий, қадриятли антропологик-аксиологик ёндашувлар уйғунлиги асосида аниқланган;
касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик ва технологик омиллари талабаларнинг шахсий ривожланишини ҳиссий-ундовчи рағбатлантириш ҳамда таълим субъектлари дидактик учбурчак даражаси витаген таълим технологияларига мос сифат кўрсаткичлари индикаторларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг бошқарув-корпоратив, амалий-мотивацион ҳамда ҳамкорлик-мувофиқлаштириш компетенциялари анъанавий ҳамда инновацион ёндашувларнинг уйғунлигини интеллектуал ресурслар ҳамда таълим жараёнининг кўп мезонли прагматик-функционал ёндашувларига интенсив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 4-саноат инқилоби даврида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизимида «Фикрлаш ва амалиёт таълим технологияси» модели ҳамкорлик корхоналарида бўлажак мутахассисларнинг малакавий даражасини  хусусийликдан умумийликка мослаштиришга қаратилган мантиқий-ривожлантирувчи ҳамда муаммоли маърузаларни киритиш  асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада 4-саноат инқилоби даврида олий таълим ташкилотларида талабаларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш бўйича тадқиқотларни педагогик таҳлил қилишга эришилган.
ўқитишнинг инновацион-профессионал ва дидактик жиҳатлари прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда инновацион таълим технологиялари билан ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган антропологик-аксиологик ёндашувлар уйғунлиги асосида аниқлашга доир тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетентлилигини ривожлантиришнинг технологик ва педагогик омилларини ривожлантириш имкони оширилган.
касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик ва технологик омиллари талабаларнинг шахсий ривожланишини ҳиссий-ундовчи рағбатлантириш, таълим субъектларига дидактик учбурчак даражаси витаген таълим технологияларига мос сифат кўрсаткичлари индикаторларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада анъанавий ва замонавий назариялар ва моделларнинг тарихий, педагогик ва психологик жиҳатлари асосида «Тафаккур ва амалиёт таълим технологиялари моделини такомиллаштиришга эришилган.     
 талабаларнинг бошқарув-корпоратив, амалий-мотивацион ҳамда ҳамкорлик-мувофиқлаштириш компетенциялари анъанавий ҳамда инновацион ёндашувларнинг уйғунлигини интеллектуал ресурслар ҳамда таълим жараёнининг кўп мезонли прагматик-функционал ёндашувларига интенсив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетинг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1276/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг зарурий касбий маҳоратга эришишлари учун талаб қилинадиган касбий компетенциялар мажмуининг педагогик имкониятларини аниқлашга эришилган.

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш