Сайт тест режимида ишламоқда

Эргашев Мавлон Эшниёзовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги (V-XI асрларда Чағониён мисолида)”, 07.00.01 –“Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Таr652.
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Қобилов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Акром Мўминович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилигининг ўзига хос хусусиятлари, давлат бирлашмаларининг шаклланиши, тараққиёти ва таназзули билан боғлиқ жараёнларни Чағониён давлати мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чағониённинг илк давлатчилиги оид сиёсий-иқтисодий топонимик номлари, илк давлатчиликнинг ҳудудий жойлашуви, қўрғон-қалъаларининг ўзига хос минтақавий жойлашувига оид белгилари, Сарманган, Навандак, Дараи Оҳанин (Темир Дарвоза), Боботоғ ва Кофирниҳонгача бўлган қишлоқ ва шаҳарларининг ҳарбий стратегик салоҳиёти далилланган;
Чағониён давлатига хос деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқга оид Ўланбулоқсой, Шеробод, Ҳалқажар, Ҳайитободтепа, Қалаьи-Мир, Кофирниҳон ва Ҳисор воҳалари, Арьйошайана, Бойсунтоғ, Бандихон ва Миршоди сув ҳавзаларига тааллуқли хўжалик манбалари, Сувсизтоғдаги ҳимоя деворлари, Далварзинтепа, Зартепа шаҳарлари билан боғлиқ тарихий жараёнлар далилланган;
Чағониённинг Қизилтепа шаҳри, Хориен қаъласи, Бандихон  ҳимоя истеҳкомлари, Чағониён тарихга оид кушон подшолари Вима Кадфиз, Канишка, Хувишка, Васудева I,  Васудева II, Чағониён ҳудудидан топилган Варахран V, Перуз, Хисров I, Хўрмузд IV, Хисрав II тангалари, чағонхудот Тишнинг Хуросондаги араб ноиблари билан ўзаро урушларнинг олдини олиш, келишув шартномаларини имзолаш, танга пуллари муоммаласи, элчилик муносабатларини акс эттирувчи дипломатик манбалар аниқланган;
Холчаён ва Узундарадаги эллинизм маданиятининг Чағониён ҳудудида шаклланган маҳаллий маданият билан уйғунлашганлиги, Чағониён илмий муҳити ас-Сағоний,  Ал-Яъқубий,  Абу Бакр ас-Сағоний, Абу Ҳамид ас-Сағоний номлари билан боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта асрларда  илк  ўзбек давлатчилиги (Чағониён мисолида) тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Чағониённинг илк давлатчилиги оид сиёсий-иқтисодий топонимик номлари, илк давлатчиликнинг ҳудудий жойлашуви, қўрғон-қалъаларининг ўзига хос минтақавий жойлашувига оид белгилари, Сарманган, Навандак, Дараи Оҳанин (Темир Дарвоза), Боботоғ ва Кофирниҳонгача бўлган қишлоқ ва шаҳарларининг ҳарбий стратегик салоҳиёти, шунингдек Чағониён давлатига хос деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқга оид Ўланбулоқсой, Шеробод, Ҳалқажар, Ҳайитободтепа, Қалаьи-Мир, Кофирниҳон ва Ҳисор воҳалари, Арьйошайана, Бойсунтоғ, Бандихон ва Миршоди сув ҳавзаларига тааллуқли хўжалик манбалари, Сувсизтоғдаги ҳимоя деворлари, Далварзинтепа, Зартепа шаҳарлари билан боғлиқ тарихий жараёнларига оид хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан ўрта асрларда Чағониён давлатининг шаклланиши ва ривожланишига бағишланган илмий семинарларда, кенг жамоатчилик томонидан тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 ноябрдаги 02/08/1455-сон далолатномаси). Натижада бу Чағониёнда илк ўрта асрларда маданий ҳаётга оид адабиёт, илм-фан, дин, фалсафий қарашлар ва бошқаларни тарихий манбалар асосида тадқиқ этишга хизмат қилган;
Чағониённинг Қизилтепа шаҳри, Хориен қаъласи, Бандихон  ҳимоя истеҳкомлари, Чағониён тарихга оид кушон подшолари Вима Кадфиз, Канишка, Хувишка, Васудева I,  Васудева II, Чағониён ҳудудидан топилган Варахран V, Перуз, Хисров I, Хўрмузд IV, Хисрав II тангалари, чағонхудот Тишнинг Хуросондаги араб ноиблари билан ўзаро урушларнинг олдини олиш, келишув шартномаларини имзолаш, танга пуллари муоммаласи, элчилик муносабатларини акс эттирувчи дипломатик манбалари, Холчаён ва Узундарадаги эллинизм маданиятининг Чағониён ҳудудида шаклланган маҳаллий маданият билан уйғунлашганлиги, Чағониён илмий муҳити ас-Сағоний,  Ал-Яъқубий,  Абу Бакр ас-Сағоний, Абу Ҳамид ас-Сағоний номлари билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2021 йил 3 декабрдаги 01-40-1810-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек давлатчилиги тарихида жанубий ҳудудларда шаклланган давлат бирлашмаларининг тутган ўрнини аниқлаш мақсадида олиб борилган илмий изланишлар, археологик топилмалар таҳлили ёзма тарихий манбаларни илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда қиёсий таҳлил қилишга хизмат қилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш